[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3078] Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»


Download 1.86 Mb.
bet22/63
Sana05.04.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1274390
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   63
Bog'liq
3078 20.10.2018 бюджет счетлар режаси

9-боб. Балансдан ташқари счётлар
321. Балансдан ташқари счётларда бюджет ташкилотларида вақтинчалик турган ва унга қарашли бўлмаган моддий қимматликлар (оператив ижарага олинган асосий воситалар, жавобгарликда сақлаш учун ёки қайта ишлаш учун олинган моддий қимматликлар), шунингдек қатъий ҳисобот бланкалари, дам олиш уйлари ҳамда санаторийлар учун йўлланмалар ва бошқалар ҳисобга олинади.
322. Балансдан ташқари счётларда ҳисоб оддий ҳисоб системасида юритилади. Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган барча товар-моддий қимматликлар, шунингдек оператив ижарага олинган асосий воситалар балансда ҳисобга олинадиган моддий қимматликлар учун белгиланган тартибда ва муддатда инвентаризация қилинади.
323. Бюджет ташкилотларига, зарур ҳолларда, бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида, белгиланган тартибда қўшимча балансдан ташқари счётларни қўллашига рухсат этилади.
324. Кўрсатиб ўтилганларни ҳисобга олиш учун бюджет ташкилотларида қуйидаги балансдан ташқари счётлар қўлланади:
01 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар ва қийматликлар»;
02 «Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликлар»;
03 «Қатъий ҳисобот бланклари»;
04 «Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши»;
05 «Ўқувчилар ва талабаларнинг қайтарилмаган моддий қимматликлар бўйича қарзлари»;
06 «Кўчма спорт совринлари ва кубоклари»;
07 «Тўланмаган йўлланмалар»;
08 «Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари»;
09 «Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари»;
10 «Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари».
325. 01 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар ва қийматликлар» счётида бошқа ташкилотлардан шартнома бўйича ижарага олинган асосий воситалар (молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар бундан мустасно) шартномада назарда тутилган қийматда ҳисобга олинади. Оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби ижарага берувчилар ва асосий воситаларнинг объектларини ижарага олувчиларда ижарага берувчиларнинг инвентар рақамлари юритилади.
Ижарага берилган асосий воситалар ижарага берувчи ташкилотларда балансдан (ҳисобдан) чиқарилмайди, ижарага олувчи бюджет ташкилотида мазкур асосий воситалар 01 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар ва қийматликлар» балансдан ташқари счётида ҳисобга олинади.
326. 02 «Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликлар» счётида ташкилот томонидан жавобгарликда сақлаш учун қабул қилинган маҳсулот ва моддий қимматликлар ҳисобга олинади. Уларга шартнома бўйича бажариладиган илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишларини бажариш учун олинган махсус жиҳозлар ҳам киради. Жавобгарликда сақлаш учун олинган маҳсулот ва моддий қимматликларнинг аналитик ҳисоби ташкилотлар, бу моддий қимматликларнинг эгалари, турлари, навлари ва сақланадиган жойлари бўйича шартномада кўрсатилган ёки харид қилинган нархларда юритилади.
Бу счётда шунингдек қайта ишлаш учун олинган хом ашё ва материаллар шартномаларда кўзда тутилган нархларда ҳисобга олинади.
327. 03 «Қатъий ҳисобот бланклари» счётида сақланаётган ва ҳисобот бериш шарти билан бериладиган қатъий ҳисобот бланкалари (квитанция дафтарчалари, аттестатлар, дипломлар, гувоҳнома бланкалари, меҳнат дафтарчалари ва бошқалар) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ҳисобга олинади.
328. 04 «Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши» счётида тўлашга қодир бўлмаган дебиторларнинг қарзи қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган тақдирда ундириш имконини кузатиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида ҳисобга олиб борилади. Ушбу қарзни узиш учун олинган суммалар бу счётдан ўчирилади ва бюджет маблағлари ҳисобидан юзага келган ундирилган дебиторлик қарзлар тегишли бюджет даромадига, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган ундирилган дебиторлик қарзлар суммаси ташкилотнинг даромадига олинади.
329. 05 «Ўқувчилар ва талабаларнинг қайтарилмаган моддий қимматликлар бўйича қарзлари» счётида ўқувчилар ва талабалар томонидан қайтарилмаган уст-бош, ич кийимлар, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий қимматликлар юзасидан қарзи ҳисобга олинади. Таълим муассасасидан чиқарилган ўқувчилар ва талабалар ҳисобида турган моддий қимматликларни таълим муассасаси балансидан ўчириш уларнинг ўқув юртидан чиқарилганлиги ҳақидаги буйруққа асосан амалга оширилади.
330. 06 «Кўчма спорт совринлари ва кубоклари» счётида ташкилотлар турли ташкилотлар томонидан таъсис этилган ва улардан ғолиб командаларни мукофотлаш учун олинадиган кўчма совринларни, байроқларни, кубокларни ҳисобга оладилар. Совринлар, байроқлар, кубоклар ушбу ташкилотда бўлган давр мобайнида ҳисобга олинади.
331. 07 «Тўланмаган йўлланмалар» счётида жамоат, касаба уюшма ва бошқа ташкилотлардан текинга олинган йўлланмалар ҳисобга олинади. Йўлланмалар кассада пул ҳужжатлари билан тенг шароитда сақланиши керак.
332. 08 «Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари» счёти фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 08 «Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари» счётида акс эттирилади. Инвентар ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз ҳолга келганда уларнинг қиймати 08 «Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари» счётидан тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида ҳисобдан чиқарилади.
333. 09 «Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари» счётида тирларда, спорт отишмаларида, таълим муассасаларининг ҳарбий фан ва бошқа хоналаридаги барча турдаги жиҳоз ва предметлар ҳисобга олинади.
334. 10 «Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари» счётида эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг моторлари, аккумуляторлари, шиналари ва бошқа эҳтиёт қисмларининг ҳисоби олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, олган санаси ва бошқа зарурий реквизитларни кўрсатган ҳолда юритилади.
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га
1-ИЛОВА

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling