Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 273.58 Kb.
bet45/95
Sana08.09.2023
Hajmi273.58 Kb.
#1674525
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил қилинди

9430

4910

2

Харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилди

4910

4010, 4020

3

Даргумон қарзлар бўйича резервлар суммасининг ишлатилмаган қисмини улар ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши

4910

9390



V-БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР

Муқаддима


1-§. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)
2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5100)
3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга
олувчи счётлар (5200)
4-§. Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5500)
5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)
6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга
олувчи счётлар (5700)
7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800)
8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар
ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)
218. Ушбу бўлимнинг счётлари корхонага тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётлардаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва харакати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

219. Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада - сўмда, чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади. Пул маблағлари қолдиғини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойдаги қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (ижобий курс фарқи) 9540 “Валюталар курслари фарқидан даромадлар” ёки (салбий курс фарқи) 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётига олиб борилади.


220. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлардаги ҳисоб тартиби ёритилади:


5000- Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5100-Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5200- Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5500- Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5600- Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар;
5700- Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар;
5800- Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;
5900- Камомадлар ва қийматликларнинг бузулишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар.

Download 273.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling