Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 273.58 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)
5-§. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700) 360. Корхонанинг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)”; 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” 361. 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади. Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счетнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётининг дебетида ва 6610 “Тўланадиган дивидендлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини (фондини) шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 “Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)” счёти дебетланади ва 8520 “Резерв капитали (фонди)” счёти кредитланади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши) Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарар)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади. 362. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар (8700)нинг бошқа счетлар билан боғланиши
Download 273.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling