Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 273.58 Kb.
bet88/95
Sana08.09.2023
Hajmi273.58 Kb.
#1674525
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Фавқулодда ходиса (табиий офат) натижасида ускуналар, материаллар, товарлар кирим қилинди

0710-0720, 1010-1090, 2910-2990

9710

2

Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган ускуналарнинг камомади

9720

0710-0720

3

Табиий офат туфайли йўқотилган турли хил моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилди

9720

1010-1090, 1110-1120

4

Табиий офат туфайли тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар

9720

2010, 2110, 2310

5

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офатдан кўрган зарари ҳисобдан чиқарилди

9720

2720

6

Табиий офатлар натижасида тайёр маҳсулот, товарларнинг йўқотилиши

9720

2810-2890, 2910-2990

7

9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг ёпилиши

9710

9910

8

9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг ёпилиши

9910

9720



9-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг
ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)

429. Қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар мўлжалланган: (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)


9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”;
9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар”.

430. Йил давомида бюджетга фойдадан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”, 9820 “Фойдадан ҳисобланадиган бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар” счётининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)


Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”, 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича юритилади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги хат боши)

431. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)нинг боғланиши




Download 273.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling