Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.79 Mb.
|
21 сонли ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800) 290. Корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари”; 6820 “Қисқа муддатли қарзлар”; 6830 “Тўланадиган облигациялар”; 6840 “Тўланадиган векселлар”. 291. 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётида корхонанинг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади. Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6810 “Қисқа муддатли банк кредитлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади. 292. 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилардан (банкдан ташқари) 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади. Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади. Олинган қарзларни қайтариш 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади. 6820 “Қисқа муддатли қарзлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади. 293. 6830 “Тўланадиган облигациялар” счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига корхонага жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 “Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар” счётининг кредитида ҳисобга олинади. 6830 “Тўланадиган облигациялар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади. 294. 6840 “Тўланадиган векселлар” счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади. Корхонада берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади. Вексель бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг корхона томонидан қайтарилиши 6840 “Тўланадиган векселлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6840 “Тўланадиган векселлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексель ушловчилар ва ҳар бир вексель бўйича алоҳида юритилади. 295. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling