Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.79 Mb.
|
21 сонли ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИНИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)
5-§. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400) 403. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш харажатлари, бошқарув харажатлари, бошқа операцион харажатлар, шунингдек келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9410 “Сотиш харажатлари”; 9420 “Маъмурий харажатлар”; 9430 “Бошқа операцион харажатлар”. 404. Давр харажатларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й. 2-сон, 9-модда) билан тартибга солинади. 405. 9410 “Сотиш харажатлари” счётида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни, маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва бошқалар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9410 “Сотиш харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 406. 9420 “Маъмурий харажатлар” счётида корхонани бошқариш бўйича харажатлар, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи харажатлари, умумбошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 “Маъмурий харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 407. 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов харажатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитарий хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа оперцион фаолият жарёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда харажатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа харажатлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9430 “Бошқа оперцион харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 408.
409. Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)нинг боғланиши:
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling