Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Download 1.81 Mb.
|
21 (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ 09.09.2002 й N 103 БУЙРУҒИ
- Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжаликюритувчи субъектларнинг молия-хўжалик
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН РЎЙХАТГА ОЛИНГАН 23.10.2002 й. N 1181 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ 09.09.2002 й N 103 БУЙРУҒИ Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган. Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжаликюритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режасива уни қўллаш бўйича йўриқнома”нитасдиқлаш тўғрисида 2002 йил 2 ноябрдан кучга киради. Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН: 1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” тасдиқлансин. 2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 30 мартда 37-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 930, 2000 йил 1 июнь); Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 53-сон буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” (рўйхат рақами 930-1, 2001 йил 29 июнь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 12-сон); Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 27 декабрдаги 128-сон қарори “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 930-2, 2001 йил 29 декабрь). 3. Мазкур буйруқ билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва аудиторлик ташкилотлари учун у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач, биржалар учун - 2003 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling