Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.79 Mb.
|
21-сонли БХМС (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- III БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ
- 1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)
III БЎЛИМ. КЕЛГУСИ ДАВР ХАРАЖАТЛАРИ ВА КЕЧИКТИРИЛГАН ХАРАЖАТЛАР - ЖОРИЙ ҚИСМИ 1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) 2-§. Кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200) 1-§. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) 155. Ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо жорий қисми бўйича келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи"; (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи"; 3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари". (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) 156. Бу счётларда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилиши мумкин: а) матбуотнинг даврий нашрларига йиллик обунанинг жами суммасини олдиндан тўлаш; б) мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш; в) келгуси даврлар учун оператив ижара тўлови бадаллари ва келгусида харажатларга олиб бориладиган бошқа харажатлар. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд) 157. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)да ҳисобга олинган харажатлар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Келгуси давр харажатларини жорий харажатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади. 158. 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврига тегишли оператив ижара ҳақи ҳисобга олинади, масалан, корхона йил бошида бир йил учун олдиндан ижара ҳақини тўлади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) 159. 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида олдиндан ҳақи тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган хизматлар ҳисобга олинади. Ушбу счётда обуна бўйича харажатлар ва бошқаларни акс эттириш мумкин. 160. 3190 "Бошқа келгуси давр харажатлари" счётида 3110 "Олдиндан тўланган оператив ижара ҳақи" ва 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан тўланган харажатлар ҳисобга олинади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) бўйича аналитик ҳисоб счётлари харажат моддалари ва объектлари (йўналишлари) бўйича юритилади. (АВ 12.11.2003 й. 1181-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) 161. Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)нинг боғланиши:
Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling