Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 399.28 Kb.
|
План счет-21 Миллий стандарт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)
2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100) 105. Корхонага тегишли ёш ҳайвонлар; боқувдаги, яйловдаги катта ёшдаги ҳайвонлар; паррандалар; ёввойи ҳайвонлар; қуёнлар; асалари оилалари; сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан); сотиш учун аҳолидан қабул қилинган қорамолларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар"; 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар". Юқорида кўрсатилган ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш харажатлари 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" (агар чорвачилик асосий фаолият тури бўлса) ёки 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётларида ҳисобга олинади. 106. Асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонлар 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётига, 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитидан (маҳсулдор ҳайвонлар - бошланғич қийматда; ишчи ҳайвонлар - яроқсизга чиқариш натижасида олинган ҳақиқий миқдорида) ҳисобга олинади. 107. Насл сифатида олинган ёш ҳайвонлар 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётининг дебетига ва насл берадиган ҳайвонларни сақлаш харажатларни ҳисобга олувчи счётнинг кредитидан кирим қилинади. 108. Ёш йирик шохли қорамоллар ва боқувдаги (яйловдаги) ҳайвонларнинг ортган вазнининг қиймати, шунингдек ёш ҳайвонлар (тойлар ва бошқалар)нинг ўсиш қиймати ҳар ойда 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг дебетига парваришлаш режа таннархи бўйича ушбу ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан олиб борилади. Йил охирида кўрсатилган счётлар бўйича йил давомида парваришлаш режа таннархи бўйича ҳисобга олинган ҳайвонларнинг қўшилган вазни ёки ўсиш қийматини, парваришлашнинг ҳақиқий таннархигача тўғрилаш ёзувлари амалга оширилади. 109. Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётидан 0840 "Асосий подани ташкил этиш" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида ёш ҳайвонларнинг асосий подага ўтказилишида 0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" счёти дебетланади ва 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счёти кредитланади. Қиймати 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётида юритиладиган ҳайвонларнинг четга чиқиб кетиши, шу жумладан, асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларни тайёрлаш корхоналарига топширилиши 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар", 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредити ва 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счётининг дебетида акс эттирилади ва бир вақтнинг ўзида ушбу ҳайвонлар учун сотиб олувчидан корхонага тегишли суммага 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" счётининг кредити билан 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётининг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 110. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган (эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлганларидан ташқари) ҳайвонларнинг қиймати моддий қийматликларнинг бузилиши сифатида 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредити ва 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётининг дебетида акс эттирилади. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган ҳайвонлардан олинган терилар, шохлар, туёқлар, техник ёғлар ва шу кабилар фойдаланиш ёки сотиш мумкин бўлган нархлар бўйича баҳоланиб, қўшимча маҳсулот сифатида ҳайвонларни парваришлаш харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан кирим қилинади. Эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлган ёки сўйилган ҳайвонларнинг қиймати 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредитидан бевосита 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоблар ҳайвонларни ўстириш ва боқиш харажатларини ҳисобга олиш учун белгиланган ҳайвонларни сақлаш жойлари, турлари, ёшларининг гуруҳлари ва бошқалар бўйича юритилади. 111. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)нинг боғланиши:
Download 399.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling