Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/129
Sana10.02.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1184234
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   129
Bog'liq
БХМС №21 (2)

4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини 
ҳисобга олувчи счётлар (9300) 
392. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги 
ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга 
оширилади: 
9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда”; 
9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда”; 
9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар”; 


9340 “Ўтган йиллар фойдалари”; 
9350 “Қисқа муддатли ижарадан даромадлар”; 
9360 “Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан 
даромадлар”; 
9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари”; 
9380 “Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам”; 
9390 “Бошқа операцион даромадлар”. 
393. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб 
кетишидан фойда суммаси 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб 
кетишидан 
фойда” 
счётининг 
кредитида 
9210 
“Асосий 
воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. 
394. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб 
кетишидан фойда суммаси 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб 
кетишидан 
фойда” 
счётининг 
кредитида 
9220 
“Бошқа 
активларнинг чиқиб кетиши” счёти билан боғланган ҳолда акс 
эттирилади. 
395. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари 
учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва 
бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш 
бўйича даромадлар 9330 “Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” 
счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 
ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
396. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 
9340 “Ўтган йиллар фойдалари” счётининг кредитида пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган 
счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттрилади. 
397. Мулкни қисқа муддатли ижарага беришдан даромадлар 
9350 “Қисқа муддатли ижарадан даромадлар” счётининг кредитида 
4820 “Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар” счёти 
билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 


398. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент 
қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 “Кредитор ва 
депонент қарзларни ҳисобдан чикаришдан даромадлар” счётининг 
кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар 
билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
399. 9370 “Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари” 
счётида шу корхонанинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб 
чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ 
бўлмаган даромадлар ҳисобга олинади. Буларга корхона балансида 
бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй жой 
комунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинган 
даромадлар киради. 
400. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида 
текинга олинган даромадлар 9380 “Текин қайтарилмайдиган 
молиявий ёрдам” счётининг кредитида пул маблағлари ва пул 
эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда 
акс эттирилади. 
401. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 
“Бошқа операцион даромадлар” счётининг кредитида пул 
маблағларини ҳисобга олувчи счетлар ёки олинадиган счётлар 
билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
402. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга 
олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling