Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) 186. Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни етказиб бериш шунингдек, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"; 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"; 4330 "Бошқа берилган бўнаклар". 187. Берилган бўнаклар суммаси шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги товарлар, иш ва хизматлар учун тўланган суммалар 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар мол етказиб берувчилар ва корхона ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда, қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бўлиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади. 188. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)нинг боғланиши Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг боғланиши Дебет Кредит 1 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнаклар берилди 4310 5010 2 Банкдаги счётлардан бўнаклар ўтказилди 4310-4330 5110-5530 3 Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилди 4310-4330 6810-6820, 7810-7820 4 Контрактнинг бекор қилиниши натижасида аввал берилган бўнаклар қайтарилди 5010-5530 4310-4330 5 Мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга бўлган қарзларни қоплашда аввал берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши 6010, 7010 4310-4330 6 Мол етказиб берувчиларга берилган бўнакларнинг даъво муддати ўтганлари ҳисобдан чиқарилди 9430 4310-4330 7 Берилган бўнакнинг тегишли суммаси узоқ муддатли қисмидан жорий қисмга ўтказилди 4310-4330 0940 Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling