14-§. Фойдаланишдаги инвентар
ва хўжалик жиҳозлари (014)
449. 014 “Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари”
счёти фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг
мавжудлиги
ва
ҳаракати
тўғрисидаги
ахборотларни
умумлаштириш учун мўлжалланган.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини
фойдаланишга бериш
вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки
давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014
“Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счётида акс
эттирилади.
Инвентар ва хўжалик жиҳозлари
кейинчалик фойдаланиш
(ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 “Фойдаланишдаги
инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счётидан ҳисобдан чиқарилиши
тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш
далолатномаси асосида амалга оширилади.
Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг
сақланишини таъминлаш мақсадида 014 “Фойдаланишдаги
инвентар ва хўжалик жиҳозлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб
якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида
юритилади.