Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
БХМС №21 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013)
12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган
базадан чиқариладиган харажатлар (012) 447. 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар” счёти бўйича ушбу ҳисобот даврининг солиқ солинадиган базасига қўшиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларнинг солиқ солинадиган фойда (даромад)дан чиқариладиган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажат моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 -исонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-сонли иловасида келтирилган (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда). Балансдан ташқари 012 “Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар” счётида аналитик ҳисоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (ЎзР. ВМ. ҚТ. 1999 й. 2-сон, 9-модда) 2- сонли иловасида кўзда тутилган моддалар солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар миқдори ва уларни чиқариш муддатлари тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим. 13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича) (013) 448. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счёти вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши қўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётининг дебетида акс эттирилади. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётида ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-сонли шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётидан солиқ солишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган даврининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин корхонада 5 йил давомида сақланиши лозим. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling