Муқаддима
1-§. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)
2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга
олувчи
счётлар (0200)
3-§. Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган
асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310)
4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)
5-§. Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи
счётлар (0500)
6-§. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар
(0600)
7-§. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи
счётлар (0700)
8-§. Капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)
9-§. Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва
кечиктирилган
харажатларни
ҳисобга олувчи счётлар (0900)
1. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги
ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
а) мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган ва узоқ
муддатли
ижара
шартномаси
бўйича
олинган
асосий
воситаларнинг
мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
б) мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган номоддий
активларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
в) қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик
жамиятларига, чет эл капитали мавжуд бўлган ва бошқаларга
қилинган узоқ муддатли инвестициялар;
г) маҳаллий (республикамиз ҳудудида ишлаб чиқарилган) ва
хориждан
келтирилган
ўрнатиладиган
асбоб-ускуналарнинг
мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида;
д) барча турдаги капитал қўйилмалар;
е) олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг узоқ
муддатли қисми, узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган
тўловлар, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари, бошқа узоқ
муддатли дебитор қарзлар, вақтинчалик фарқлар бўйича
кечиктирилган даромад (фойда) солиғи, бошқа узоқ муддатли
кечиктирилган харажатлар.
2. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб
юритиш
тартиби ёритилади:
0100 - Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0200 - Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи
счётлар;
0300 - Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган
асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0400 - Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар;
0500 - Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи
счётлар;
0600 - Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи
счётлар;
0700 - Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи
счётлар;
0800 - Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0900 - Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган
харажатларни ҳисобга олувчи счётлар.
Do'stlaringiz bilan baham: