Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 404.48 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР
- II-БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ
ИККИНЧИ ҚИСМ. ЖОРИЙ АКТИВЛАР Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг II-бўлим. Товар-моддий захиралари III-бўлим. Келгуси давр харажатлари ва кечиктирилган харажатлар - жорий қисми IV-бўлим. Олинадиган счётлар - жорий қисми V-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар II-БЎЛИМ. ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРИ Муқаддима 1-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000) 2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100) 3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500) 4-§. Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600) 5-§. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000) 6-§. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100) 7-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300) 8-§. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500) 9-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600) 10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700) 11-§. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800) 12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) 85. Ушбу бўлимнинг счётлари қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган: а) маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом-ашё захиралари, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар; б) тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш; в) тайёр маҳсулотлар; г) корхонанинг одатдаги фаолияти давомида сотиш учун мўлжалланган товарлар. 86. Товар-моддий захиралари ҳисобини ташкил қилишда уларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати, миқдори, харид қилиниши, қайта баҳолаш тартиби ва ҳоказоларга эътибор қаратиш лозим. Ҳисоб маълумотлари маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини қидириб топиш, моддий қийматликлардан тежамли фойдаланиш, харажат меъёрларини камайтириш, уларни тегишли ҳолатда сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим. 87. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади: 1000 - Материалларни ҳисобга олувчи счётлар; 1100 - Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар; 1500 - Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар; 1600 - Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар; 2000 - Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 2100 - Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2300 - Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар; 2500 - Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар; 2600 - Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2700 - Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар; 2800 - Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар; 2900 - Товарларни ҳисобга олувчи счётлар. 88. Активларни товар-моддий захираларга киритиш тартиби ва уларни ҳисобга олишнинг асосий қоидалари Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 15 июндаги 52-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-БҲМС) "Товар-моддий захиралар" (2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда) билан тартибга солинади. (ЎзР АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг) Download 404.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling