Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 404.48 Kb.
|
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)
12-§ Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) 142. Сотишга мўлжалланган товар ва прокат буюмлари сифатида харид қилинган товар-моддий қийматликларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 2910 "Омбордаги товарлар"; 2920 "Чакана савдодаги товарлар"; 2930 "Кўргазмадаги товарлар"; 2940 "Прокатдаги буюмлар"; 2950 "Товарлар билан банд ва бўш идишлар"; 2960 "Комиссияга берилган товарлар"; 2970 "Йўлдаги товарлар"; 2980 "Савдо устамаси"; 2990 "Бошқа товарлар". 143. Саноат ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида товарларни ҳисобга олувчи счётлар, қандайдир буюмлар, материаллар, озиқ-овқат маҳсулотлари махсус сотиш учун харид қилинган ҳолларда қўлланилади. 144. Таъминот, тайёрлов, савдо корхоналарида товарларни ҳисобга олувчи счётларда шунингдек, асосий воситалар ёки материалларни ҳисобга олувчи тегишли счётларда юритиладиган ишлаб чиқариш ёки хўжалик эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган инвентарлардан ташқари сотиб олинган идишлар ва ўзида ишлаб чиқарилган идишлар ҳисобга олинади. 145. 2910 "Омбордаги товарлар" счётида улгуржи ва тақсимот базаларида, омборларда, умумий овқатланиш корхоналарининг сақлаш жойларида, сабзавотни сақлаш жойларида ва бошқаларда сақланаётган мавжуд товар захираларининг нақдлиги ва ҳаракати сотиб олиш қийматида ҳисобга олинади. Омборга келиб тушган товарлар ва идишларнинг кирим қилиниши 2910 "Омбордаги товарлар" счётининг дебетида товарларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар билан биргаликда акс эттирилади. Товарлар ва идишларнинг келиб тушишини 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда материаллар билан боғлиқ муомалаларни ҳисобга олиш тартиби каби бир хилда ҳисобда акс эттириш мумкин. Харидорлар (буюртмачилар)га сотилган товарлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)ларга ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши ёки улар томонидан тўланиши 2910 "Омбордаги товарлар" счётидан 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счётининг дебетига сотиш тартибида ҳисобдан чиқарилади. 146. 2920 "Чакана савдодаги товарлар" счётида чакана савдо корхоналари (магазинлар, палаткалар, ларёклар, киоскалар ва ҳоказолар) ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги товарларнинг нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Чакана савдо корхоналари ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги шиша идишлар (шишалар, банкалар ва бошқалар)нинг нақдлиги ва ҳаракати ҳам ушбу счётда ҳисобга олинади. Чакана савдодаги товарларнинг сотилишида ҳам 2910 "Омбордаги товарлар" счётидаги каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади. 147. 2930 "Кўргазмадаги товарлар" счётида кўргазмалар, ярмаркалар, реклама ва кўрсатиш учун мўлжалланган товарлар ҳисобга олинади. Бунда 2930 "Кўргазмадаги товарлар" счётининг дебети ва 2910 "Омбордаги товарлар" ёки 2920 "Чакана савдодаги товарлар" счётларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. Товарлар учун жавобгарлик вақтинча бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтади. Агар кўргазмага, ярмаркага ва ҳоказога қўйилган товарлар сотилса, у ҳолда бухгалтерия ёзувлари 2910 "Омбордаги товарлар" счётидаги каби амалга оширилади. 148. 2940 "Прокатдаги буюмлар" счётида прокатга (ижарага) бериш учун мўлжалланган буюмларнинг нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. 149. 2950 "Товарлар билан банд ва бўш идишлар" счётида товарлар билан банд ва бўш турган идишларнинг (чакана савдо корхоналаридаги ва умумий овқатланиш корхоналарининг буфетларидаги шиша идишлардан ташқари) нақдлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Савдо корхоналари товарлар билан банд ва бўш бўлган идишларнинг ҳаракатини уларнинг таркиби ва баҳосидан келиб чиққан ҳолда идишлар гуруҳи баҳоси бўйича ўрнатиладиган ўртача ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишлари мумкин. Бунда идишларни сотиб олиш баҳоси билан ўртача ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счётида ёки 9490 "Бошқа операцион харажатлар" счётида олиб борилади. 150. 2960 "Комиссияга берилган товарлар" счётида бошқа корхоналарга комиссия ва консигнация шартномаси бўйича берилган товарлар ҳисобга олинади. 151. 2970 "Йўлдаги товарлар" счётида ҳисобот даври охирида йўлда қолган (омборга келиб тушмаган) товарлар ҳисобга олинади. 152. 2980 "Савдо устамаси" счёти агар чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида товарлар ҳисобда сотиш баҳосида юритилса, товарларнинг савдо устама (чегирма)лари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Умумий овқатланиш корхоналарида ушбу счётда омборхоналар, буфетлар ва ошхоналардаги мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг савдо устамалари шунингдек, ошхона ва буфет маҳсулотларига сотиш баҳосида уларнинг қийматига белгиланган тартибда қўйиладиган устама суммалари ҳисобга олинади. 2980 "Савдо устамаси" счёти товарлар кирим қилинганда савдо устамаси суммасига кредитланиб, сотилган, чиқарилган, ёки табиий йўқотиш натижасида ҳисобдан чиқарилган, яроқсиз, бузилган, камомад ва ҳоказоларда товарлар бўйича савдо устамаси суммасига дебетланади. Савдо устамасининг сотилган товарларга тўғри келадиган қисми 2980 "Савдо устамаси" счётининг дебетида ва 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счётининг кредитида акс эттирилади. Савдо устамаси суммасининг сотилмай қолган товарлар қолдиғига тўғри келадиган қисми йўқлама қилиш опислари асосида, ўрнатилган меъёрларга мувофиқ, товарларга тегишли устамани аниқлаш орқали аниқлаштирилади. Чакана савдо корхоналарида сотилмаган товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси суммаси ой бошида товарлар қолдиғига тўғри келадиган савдо устамаси суммаси ва 2980 "Савдо устамаси" счёти дебети бўйича айланма суммасига (бошқа ҳисобдан чиқаришларга) камайтирилган 2980 "Савдо устамаси" счёти кредити бўйича айланмани бир ойда сотилган товарлар суммаси (ҳисоб баҳолари бўйича) ва ой охиридаги товарлар қолдиғига (ҳисоб баҳолари бўйича) нисбатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоиз бўйича аниқланиши мумкин. 153. 2990 "Бошқа товарлар" счётида 2910-2950 счётларда акс эттирилмайдиган бошқа товарлар ҳисобга олинади. Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900) бўйича аналитик ҳисоб моддий жавобгар шахслар, товарларнинг номлари (нави, гуруҳлари, тойлар) ва товарларнинг сақланиш жойлари бўйича юритилади. 154. Товарларни ҳисобга олувчи счётлар (2900)нинг боғланиши
Download 404.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling