Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 404.48 Kb.
bet86/95
Sana12.03.2023
Hajmi404.48 Kb.
#1263671
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95
Bog'liq
21 бхмс узб тўлиқ матн план счет (2)

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Роялти бўйича олинадиган суммалар

4850

9510

2

Бошқа корхоналарда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акция ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар

4840

9520

3

Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар

4830

9530

4

Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқлари

Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар, мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар

9540

5

Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси

4830

9550

6

Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш (қийматининг оширилиши)

0610, 5810

9560

7

Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9510-9590

9910



7-§. Молиявий фаолият бўйича харажатларни
ҳисобга олувчи счётлар (9600)

419. Молиявий фаолият бўйича харажатлар тўғрисидаги ахбротларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар”;
9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар”;
9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар”;
9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”.

420. Банклар, мол етказиб берувчиларнинг кредитлари ва қарзлар, молиявий ижара бўйича фоизлар ва бошқа фоиз тўлови харажатлари 9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар” счётининг дебетида 6920 “Ҳисобланган фоизлар” ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


421. 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётида салбий курс фарқи ва баланснинг валюта моддаларига доир операциялар бўйича зарарлар акс эттирилади. Чет эл валютаси операциялари бўйича салбий курс фарқлари, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолашдан фарқ 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счетлар, олинадиган счетлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


422. Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар 9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлари” счётининг дебетида мажбуриятлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


423. 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” счётида молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар акс эттирилади.


424. Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (9600)нинг боғланиши




Download 404.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling