Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.79 Mb.
bet23/97
Sana18.03.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1282666
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97
Bog'liq
21-сонли БХМС (2)

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши



Дебет

Кредит



1

Мол етказиб берувчилардан материаллар олинди



1010-1090

6010

2

Асосий воситаларни тугатиш натижасида келиб тушган материалларнинг қиймати



1090

9210

3

Таъсисчилардан уларнинг улуши ҳисобидан турли хил материалларнинг келиб тушиши



1010-1090

4610

4

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан материалларнинг келиб тушиши



1010-1090

6110, 6120

5

Бошқа шахслардан материалларнинг текинга олиниши



1010-1090

8530

6

Материаллар кирим қилингандан кейин аниқланган яроқсизлик (дефект) бўйича мол етказиб берувчига билдирилган даъво



4860

1010-1090

7

Транспорт-тайёрлов харажатларининг материаллар таннархига киритилиши



1010-1090

1510

8

Яроқсиз маҳсулотдан қолган материалларнинг кирим қилиниши



1090

2610

9

Материалларнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши (1500 счёт қўлланилганда)



1010-1090

1510

10

Ўзида ишлаб чиқарилган материалларнинг кирим қилиниши



1010-1090

2310

11

Тўлови инкор этилган олдин билдирилган даъво суммасининг ҳисобдан чиқарилиши



1010-1090

4860

12

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга материалларнинг чиқарилиши



2010, 2310, 2510, 2710

1010-1090

13

Маъмурий эҳтиёжлар учун материалларнинг берилиши



9420

1010-1090

14

Яроқсиз маҳсулотни тузатиш учун материалларнинг сарфланиши



2610

1010-1090

15

Маҳсулотларни сотиш учун идишларнинг сарфланиши



9410

1060

16

Четга чиқиб кетаётган материалларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш



9220

1010-1090

17

Табиий офат натижасида йўқотилган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши



9720

1010-1090

18

Инвентаризация натижасида материалларнинг камомади аниқланди



5910

1010-1090

19

Тоғ-кон тайёргарлик ишларида фойдаланилган қурилиш материалларининг ҳисобдан чиқарилиши



2010, 0800

1050

2-§. Ўстиришдаги ва боқувдаги
ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)

105. Корхонага тегишли ёш ҳайвонлар; боқувдаги, яйловдаги катта ёшдаги ҳайвонлар; паррандалар; ёввойи ҳайвонлар; қуёнлар; асалари оилалари; сотиш учун асосий подадан яроқсиз қилинган (боқувга қўйилмасдан); сотиш учун аҳолидан қабул қилинган қорамолларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар";
1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар".
Юқорида кўрсатилган ҳайвонларни ўстириш ва бўрдоқига боқиш харажатлари 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" (агар чорвачилик асосий фаолият тури бўлса) ёки 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётларида ҳисобга олинади.

106. Асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонлар 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётига, 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитидан (маҳсулдор ҳайвонлар - бошланғич қийматда; ишчи ҳайвонлар - яроқсизга чиқариш натижасида олинган ҳақиқий миқдорида) ҳисобга олинади.


107. Насл сифатида олинган ёш ҳайвонлар 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётининг дебетига ва насл берадиган ҳайвонларни сақлаш харажатларни ҳисобга олувчи счётнинг кредитидан кирим қилинади.


108. Ёш йирик шохли қорамоллар ва боқувдаги (яйловдаги) ҳайвонларнинг ортган вазнининг қиймати, шунингдек ёш ҳайвонлар (тойлар ва бошқалар)нинг ўсиш қиймати ҳар ойда 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг дебетига парваришлаш режа таннархи бўйича ушбу ҳайвонларни парваришлаш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан олиб борилади. Йил охирида кўрсатилган счётлар бўйича йил давомида парваришлаш режа таннархи бўйича ҳисобга олинган ҳайвонларнинг қўшилган вазни ёки ўсиш қийматини, парваришлашнинг ҳақиқий таннархигача тўғрилаш ёзувлари амалга оширилади.


109. Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётидан 0840 "Асосий подани ташкил этиш" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида ёш ҳайвонларнинг асосий подага ўтказилишида 0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" счёти дебетланади ва 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счёти кредитланади. Қиймати 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" счётида юритиладиган ҳайвонларнинг четга чиқиб кетиши, шу жумладан, асосий подадан яроқсиз қилинган ҳайвонларни тайёрлаш корхоналарига топширилиши 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар", 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредити ва 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счётининг дебетида акс эттирилади ва бир вақтнинг ўзида ушбу ҳайвонлар учун сотиб олувчидан корхонага тегишли суммага 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" счётининг кредити билан 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётининг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.


110. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган (эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлганларидан ташқари) ҳайвонларнинг қиймати моддий қийматликларнинг бузилиши сифатида 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредити ва 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётининг дебетида акс эттирилади. Нобуд бўлган ва ноиложликдан сўйилган ҳайвонлардан олинган терилар, шохлар, туёқлар, техник ёғлар ва шу кабилар фойдаланиш ёки сотиш мумкин бўлган нархлар бўйича баҳоланиб, қўшимча маҳсулот сифатида ҳайвонларни парваришлаш харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан кирим қилинади. Эпизоотия ёки табиий офатдан нобуд бўлган ёки сўйилган ҳайвонларнинг қиймати 1110 "Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётларининг кредитидан бевосита 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.


"Ўстиришдаги ҳайвонлар" ва 1120 "Бўрдоқидаги ҳайвонлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоблар ҳайвонларни ўстириш ва боқиш харажатларини ҳисобга олиш учун белгиланган ҳайвонларни сақлаш жойлари, турлари, ёшларининг гуруҳлари ва бошқалар бўйича юритилади.

111. Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олувчи счётлар (1100)нинг боғланиши:






Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling