Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтиш, деб
Download 5.6 Mb. Pdf ko'rish
|
Жиноят хукуки
Жиноят содир қилишдан ихтиёрий қайтиш, деб
жавобгарликдан озод қилишнинг шартлари Бошланган жиноятни охирига етказмаслик Жиноятни охирига етказиш мумкинлигини англаш Қилмишда ўша жиноят таркибининг йўқлиги Жиноятни ўз ихтиёри билан тўхтатилганлиги Ихтиёрий қайтишнинг қатъий бўлганлиги 240 йўқолади. Н.С. Таганцевнинг фикрига кўра «... жиноий ҳаракат ихтиёрий равишда тўхтатилганда унинг обьектив ва субектив белгилари, жавобгарликнинг ҳуқуқий асоси, шунингдек, шахснинг ижтимоий хавфлилиги йўқолади» 1 . Н.Ф Кузнецованинг фикрига кўра шахсни жиноий жавобгарликка тортмасликнинг асоси, жиноят таркибининг йўқлиги ҳисобланади. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтган шахснинг ҳаракатида унинг хоҳишига боғлиқ бўлмаган ҳолда жиноятга таёйргарлик кўриш ва суиқасд қилиш, шунингдек тамом бўлган жиноятнинг белгилари мавжуд бўлмайди 2 . Жиноят кодексининг иккинчи бўлим олтинчи боби (тамом бўлмаган жиноятлар)га жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш хақидаги модда киритилган. В.Ф Караулев қонундаги бундай ҳолатни баҳолаб, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш институти амалий жиҳатдан тамом бўлмаган жиноятларни баҳолашда катта аҳамиятга эга дейди 3 . Ихтиёрий қайтишнинг асосий ҳуқуқий ўзига хос томони жиноий оқибат ва жавобгарликнинг вужудга келмаслигидир. Масалан, шахс одам ўлдириш жиноятини содир этиш мақсадида ўқ отиш қуролини тайёрлайди, бироқ одам ўлдириш жиноятини содир этишдан ўз хоҳишига кўра ихтиёрий қайтади ва жиноят қуролини йўқотади. Бунда шахс одам ўлдириш ёки ғайриқонуний равишда қурол тайёрлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Шахснинг хоҳиши жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказмайди ва шунинг учун ҳам у жиноий жавобгарликка тортилмайди. Шунинг учун ҳам Жиноят кодекси 26-моддаси 2-қисмида жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтганлик учун жавобгарлик белгиланмаслиги кўрсатилган. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтилган деб топиш учун: 1) шахсда жиноятни охирига етказиш имкони борлиги; 2) жиноий оқибат юз беришини англаган ҳолда унинг олди олинган бўлиши керак. Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш иккита ўзига хос белгига эга: биринчиси, жиноят содир этишдан қайтишнинг ихтиёрийлиги; 1 Таганцев Н. С Русское уголовное право. Лекции . Часть Обшая. С.Петербург. С.-717 2 Русское уголовное права. Обшая часть. Изд-Спарк. 1977г С.-190 3 Карауцев В.Ф. Стадии совершения преступленннния. М., 1982. С.5-13. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling