Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Бир неча ҳукм юзасида жазо тайинлаш


Download 5.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/266
Sana31.01.2024
Hajmi5.6 Mb.
#1828503
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   266
Bog'liq
Жиноят хукуки

6. Бир неча ҳукм юзасида жазо тайинлаш 
 
Юкорида бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш 
билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб ўтдик. Жиноят қонунида бир неча 
жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш билан бирга бир неча 
ҳукм юзасидан жазо тайинлаш қоидалари ҳам мавжуд. Ушбу 
институтларни бирга келтиришимиздан мақсад судлар амалиётида 
шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, бунда хар икки қоидани баробар 
тадбиқ қилиниши ишни тўғри ҳал қилинишига асос бўлишини 
кузатишимиз мумкин. Масалан, «А»нинг жиноят ишини олайлик, 
«А» фирибгарлик жинояти учун икки йилга ахлок тузатиш ишлари 
жазосигахукм қилиниб, иш хакининг 15 фоизи давлат фойдасига 
ушлаб колиш тайинланган. «А» нинг ушбу жиноят иши бўйича ҳукм 
чиқарилгандан кейин уни яна бошқа жиноятларда айбдорлиги 
аникланган, жиноятлардан айримлари биринчи ҳукм чиқарилгунга 
қадар бошқалари эса ҳукм чиқарилгандан сунг содир этилган. Энди 
ушбу иш бўйича жазо тайинлаш ҳам жиноятлар жами учун ҳам бир 
неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш қоидаларини тадбиқ қилинишини 
назарда тутади. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш қоидалари 
Жиноят кодексининг 60-моддасига мувофик қуйидаги тартибда 
белгиланган. 
Агар махкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тула ўтамай 
туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган 
жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай колган жазо 
муддатини тула ёки қисман кушади. 
Бир неча ҳукм юзасидан ҳар хил турдаги жазоларни кушиш 
йўли билан жазо тайинлашда ушбу кодекснинг 61-моддасида назарда 
тутилган қоидаларга амал қилиниб, жазонинг оғиррок тури узил-
кесил тайинланади. 
Бир неча ҳукм юзасидан ахлок тузатиш ишларига ёки хизмат 
бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш хаки ёки пул таъминотидан 
ушлаб колишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолатларда бу 
жазоларнинг факат муддатлари кушилади. 


429 
Илгариги ҳукм юзасидан ижро этилмай колган кушимча 
жазолар ҳукмлар жами тарикасида тайинланган асосий жазога кушиб 
тайинланади. 
Юкоридаги қонунда кузда тутилган бир неча ҳукм юзасидан 
жазо тайинлаш қоидалари,. махкум томонидан биринчи ҳукм эълон 
қилингандан сунг , лекин ҳукм бўйича тайинланган асосий ва 
кушимча жазолар тула ўталгунга кадар янги жиноят содир этилган 
ҳолларда қўлланилади. Қонунга кўра махкум тайинланган жазони 
айрим сабабларга кўра ўтамаган бўлса, масалан, жазони ўташдан 
бўйин товлаган шартли ҳукм қилинган ва ЖПК қоидаларига кўра 
жазони ижро этиш тўхтатиб ёки кечиктириб қуйилган ва бошқа 
сабабларга кўра умуман ўтаман бўлса ҳам суд Жиноят кодексининг 
60-моддаси қоидалари бўйича жазо тайинлайди . 
Жиноят кодексининг 60-моддасида кўрсатилган ҳолларда 
суд янги ҳукм бўйича илгариги ҳукм юзасидан ўталмай колган жазо 
муддатини тула ёки қисман кушиш йўли билан катьий жазо 
тайинлайди. Жиноятлар жами тарикасида тайинланган жазонинг 
максимал 
муддатини 
белгиловчи 
Жиноят 
кодекси 
Умумий 
қисмининг моддаларида белгиланган доиралар билан чекланган 
Жиноят кодексининг 59-моддасига 
нисбатан 
ҳукмлар 
жами 
тарикасида жазо тайинлашда максимал доира факат озодликдан 
маҳрум қилиш жазоси учун белгиланадиган муддат билан фарқ 
қилади. 18 ёшдан ошган вактда жиноят содир этган шахсларга 
ҳукмлар жами тарикасида жазо тайинланганда жазонинг энг куп 
муддати 25 йил ва 18 ёшгача бўлган вактда жиноят содир этган 
шахсларга нисбатан 15 йилгача муддатга тайинланади. Янги жиноят 
учун тайинланган жазога ўталмаган жазони қисман кушишда 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил июлдаги 
«Жиноий жазо чоралари тайинлаш амалиёти ҳақида»ги қарорининг 
2,8 
бандида 
берилган 
тушунтиришга 
асосланиш 
лозим. 
Унда:”Ҳукмлар жами тарикасидаги жазо ўз микдори бўйича янги 
содир этган жиноят учун тайинланган жазодан ҳам олдинги ҳукм 
бўйича жазонинг ўталмаган қисмидан ҳам кўпроқ бўлиши керак», -
дейилган. 
Жиноят кодекси 60-моддасида принципиал аҳамиятга эга 
бўлган жазоларни кушиш қоидаси белгиланган. Унинг аҳамияти 
шундаки, ўталмаган жазога янги тайинланган жазо эмас, янги жиноят 
учун тайинланган жазога биринчи ҳукм бўйича ўталмаган жазо 
кушилади ва махкум у содир этган барча жиноятлари учун ҳукмлар 


430 
жами тарикасида тайинланган жазони ўташни бошлайди. Агар 
айбдор ҳукм эълон қилингандан кейин бир неча жиноятларни содир 
этган бўлса, суд аввал жиноятлар мажмуи тарикасида жазо тайинлаб, 
унга олдинги ҳукм бўйича ўталмай колган жазони тула ёки қисман 
кушади. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят қонуни 
ҳукм бўйича тайинланган жазони енгиллаштиришга рухсат беради 
(амнистия, авф этиш асосида Жиноят кодексининг 74-моддасида 
кўрсатилган асосларга кўра ва бошқалар). Суд амалиётида бу билан 
боғлиқ: «Жиноят учун тайинланган жазога кайси жазони кушиш 
керак 
– 
аввалги 
ҳукм 
бўйича 
тайинланганиними 
ёки 
енгилрогиними?», деган савол пайдо бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг юқорида 
айтиб ўтилган қарорининг 2,7 бандида: «Бундай ҳолатларда янги 
содир этилган жиноят учун тайинланган жазога енгилрок жазонинг 
ўталмаган қисми тула ёки қисман кушилади»
1
, деб тушунтириш 
берилган. Ҳукмлар жами тарикасидаги ҳар хил турдаги жазоларни 
кушишда Жиноят кодексининг 61-моддасида белгиланган қоидалар 
бўйича оғиррок жазо тури тайинланади. 
Бир неча ҳукмлар юзасидан ахлок тузатиш ишларига ёки хизмат 
бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш хаки ёки пул таъминотидан 
ушлаб колишнинг ҳар хил микдорлари белгиланган ҳолларда бу 
жазоларнинг факат муддатлари қисман ёки тула кушилади. Аввалги 
ҳукм бўйича тайинланган, лекин ижро қилинмаган кушимча жазолар 
ҳукмлар жами тарикасида тайинланган жазога кушилади . 
Бир жинояти учун (судланиб) ҳукм чиккан, лекин ҳукм 
бўйича жазони ўтамаган шахс, биринчи ҳукм чиққунга қадар 
бошланиб, ҳукм чиққандан сунг ҳам давом этган сурункали ва 
давомли жиноят содир этишда айбдор деб топилса, иккинчи ҳукм 
бўйича унга жазо тайинлашда суд Жиноят кодексининг 60-моддаси 
қоидаларига риоя этиши лозим. 

Download 5.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling