Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


 Жиноятга дахлдорликнинг муаммолари


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

5. Жиноятга дахлдорликнинг муаммолари 
ЎзР ЖК 31-моддасида белгиланишича, жиноятга тайёргарлик 
кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир 
этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда 
ҳокимият органларига хабар қилмаслик, ушбу Кодекснинг 241-
моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб 
бўлади. 
Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини
жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган 
нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик ушбу 
Кодекснинг 241-моддасида 
назарда 
тутилган 
ҳоллардагина 
жавобгарликка сабаб бўлади. 
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар 
бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, 


айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка 
тортилмайди. 
Жиноятга дахлдорлик иштирокчилик институтининг бир 
элементи бўлмай, жиноят ҳуқуқининг алоҳида институти 
ҳисобланади. 
Дахлдорлик – бошқа шахслар томонидан содир этиладиган ёки 
содир этилган жиноятда умуман иштирок этмаган, аммо уларнинг 
жиноятга тайёргарлик кўраётганлиги, жиноят содир этганлиги ҳақида 
аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда ҳокимият 
органларига хабар қилмаслик, шунингдек, жиноятчини, жиноят 
қуролини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган 
нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганликдан 
иборатдир. 
ЎзР ЖК да дахлдорликнинг икки тури назарда тутилган бўлиб, 
булар жиноят ҳақида тегишли идораларга олдиндан ваъда бермасдан 
хабар бермаслик ва олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноятни 
яширишдан иборат. Айрим муаллифлар жиноятга йўл қўйишни ҳам 
дахлдорликнинг алоҳида бир турига киритадилар
1
. Аммо Ўзбекистон 
Республикаси 
Жиноят 
кодексида 
жиноятга 
йўл 
қўйишни 
дахлдорликнинг алоҳида тури сифатида назарда тутилмаган. Бизнинг 
назаримизда, бундай ҳолатни дахлдорликнинг бир тури сифатида 
қонунда назарда тутилмаганлиги тўғри. Чунки йўл қўймаслик агар 
йўл қўяётган шахснинг вазифаси доирасига кирса, вазифасига 
совуққонлик билан қарашда айблаб жавобгар қилиниши мумкин. 
Вазифаси доирасига кирмаса, ҳар бир фуқарога жиноятнинг олдини 
олиш бурчи юклатилган. Агар фуқаро ўзига нисбатан юклатилган ана 
шу бурчини бажармаса ва содир этилган қилмиш оғир ёки ўта оғир 
жиноят бўлса, фуқаро ЎзР ЖК 241-моддасига биноан жиноят ҳақида 
хабар бермасликда айбланиб жавобгар қилинади. 
Хабар қилмаслик – ҳаракатсизликдан содир этиладиган 
жиноятлардан бўлиб, шахс ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча 
оғир бўлмаган жиноят ҳақида жиноятчига олдиндан ваъда бермаган 
ҳолда хабар бермаса ўз фуқаровий бурчини бажармайди. Агар содир 
этилаётган ёки содир этилган жиноят оғир ёки ўта оғир бўлса, бу 
ҳақда олдиндан ваъда бермай хабар бермаса, шахс ўзининг 
фуқаровий мажбуриятини бажармаган бўлади. Чунки қонун ҳар бир 
фуқарога оғир ва ўта оғир жиноят ҳақида хабар бериш мажбуриятини 
1
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига шарҳлар. Т.: «Адолат», 1997, 54-бет. 


юклаган. Шахс ўзининг ана шу мажбуриятини бажармаса, ЎзР 
ЖКнинг 241-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилади. 
Жиноят 
ҳақида 
хабар 
бермасликни 
дахлдорлик 
деб 
ҳисоблашнинг муҳим шарти шахс ҳали жиноят содир этилмасдан 
олдин, яъни жиноятга тайёргарлик кўрилаётган вақтда, содир этилган 
вақтда, содир этилганидан кейин ҳам бу ҳақда аниқ билгани ҳолда 
жиноят ҳақида тегишли давлат идораларига хабар бермаган бўлиши 
керак.
Агар шахс жиноят содир этилмасдан олдин ёки жиноятга 
суиқасд қилиш босқичида хабар бермаслик ҳақида жиноятчиларга 
ваъда берса, дахлдорлик деб эмас, балки жиноятда иштирокчи деб 
жавобгар қилиниши керак. Чунки шахс хабар бермаслик ҳақида 
жиноятчига олдиндан ваъда бериб жиноятчини жиноятни содир 
этишга рағбатлантиради. Бажарувчи ишонч билан жиноятни амалга 
оширади. 
Бундай хабар бермаслик бевосита жиноят содир этилишига 
шароит яратади. Шунинг учун хабар қилмаслик ҳақида олдиндан 
ваъда беришни дахлдорлик деб эмас, балки жиноятда иштирокчилик 
деб топилади. Бу ҳақда иштирокчиликка берилган мавзуда батафсил 
тушунтириш берилган. Агар шахс жиноят содир этилганидан 
кейингина бу ҳақда билган бўлиб, хабар бермаслик ҳақида ваъда 
берса ва ўз ваъдасини устидан чиқиб хабар бермаса, бундай хабар 
бермасликни дахлдорлик деб ҳисоблаш керакми? Жиноятда 
иштирокчи деб ҳисоблаш керакми? 
ЎзР ЖК 28-моддасининг 5-қисмининг мазмунига кўра, жиноят 
содир этилганидан кейин хабар бермаслик ҳақида ваъда бериш 
иштирокчилик ҳисобланмай дахлдорлик деб топилади. Бундай ваъда 
бериш содир этилган жиноятга шароит яратиш ёки жиноятчида 
жиноят содир этишига журъат туғдиришда ҳеч қандай аҳамиятга эга 
эмас, чунки жиноят содир этилиб бўлинган. Шунга кўра, бундай 
ҳолда ҳам қилмиш дахлдорлик деб топилади.
Шахсни жиноят ҳақида хабар бермасликда айблаш учун у 
жиноят ҳақида аниқ билган ва бу ҳақда хабар бермаганлигини 
аниқлаши ёки англаши мумкинлиги зарур. Шунга кўра, хабар 
қилмаслик қасддан қилинадиган жиноят ҳисобланади. 
Агар жиноят содир этилиши ёки этилганлиги тўғрисидаги 
маълумот (хабар) бермаган шахсдан бошқа манбалар орқали тегишли 
давлат идораларига маълум бўлган бўлса, хабар қилмаган шахсни 
дахлдорликда айблаш мумкинми? Айблаш мумкин, чунки шахс 


жиноят ҳақида хабар бериш зарурлигини англайди. Хабар бермаслик 
формал таркибли жиноят бўлиб, оқибатидан қатъи назар, хабар 
бермасликнинг ўзи тамом бўлган жиноят ҳисобланади.
Шахсни хабар бермасликда айблаш учун унинг жиноят ҳақида 
хабар бериш имкониятларидан келиб чиқиш керак. Агарда шахснинг 
ўзига боғлиқ бўлмаган объектив сабабларга кўра, хабар қилмаган 
бўлса, яъни хабар беришга қаратилган ҳаракатларнинг барчасини 
қилган бўлсада, ахборот унга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли 
тегишли идораларга келиб тушмаган бўлса, дахлдорлик жиноятини 
ташкил қилмайди.
Жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда тегишли идораларга хабар 
бермаган вақтдаёқ бу жиноят тамом бўлган ҳисобланади. 
Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини 
жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган 
нарсаларни жиноят содир этилмасдан олдин яшириш тўғрисида ваъда 
берилса, бундай қилмиш дахлдорлик эмас, балки жиноятда 
иштирокчилик деб топилади. Бу ҳақда иштирокчиликнинг шарҳида 
батафсил баён қилинган. 
Дахлдорликнинг бу тури фақат ҳаракат орқали содир этиладиган 
қилмиш ҳисобланиб, олдиндан ваъда бермай, жиноятчини жиноят 
содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий 
йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширганликда ифодаланади. 
Жиноят содир этилганидан кейин бу айтилганларни яшириш 
тўғрисида ваъда берилган ҳолда жавобгарлик масаласи қандай ҳал 
қилиниши керак? Бундай ваъда жиноят содир этилганидан кейин 
берилганлиги туфайли айбдорнинг қилмишини иштирокчиликда 
айблаш тўғри бўлмайди ва қилмиш дахлдорлик деб топилади. 
Қилмишни дахлдорлик деб ҳисоблаш учун ЎзР ЖК 31-
моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлардан 
бирини (масалан, жиноят қуролини) яширишнинг ўзи билан тамом 
бўлган ҳисобланади. 
Жиноят содир этилганидан кейин яширишга ваъда беришни ҳам 
дахлдорлик деб ҳисоблашнинг боиси шундаки, бундай ваъда 
жиноятни содир этилишига умуман таъсир кўрсата олмайди ёки 
жиноят содир этилишига шароит яратиб бера олмайди. Демак, 
жиноят содир этилганидан кейин яшириш ҳақида ваъда бериш 
қилмишнинг моҳиятини ўзгартирмайди ва дахлдорлик деб 
топилаверади. Айбдорнинг жиноятни яширганлиги учун моддий 
рағбатлантирилганлиги ҳам жиноятни квалификация қилишни 


ўзгартирмайди. Аммо шахс жиноий йўл билан қўлга киритилган 
нарсалар ҳисобидан рағбатлантирилган бўлса, бундай қилмиш ҳам 
дахлдорликда (ЖКнинг 241-моддаси), ҳам жиноий йўл билан 
топилган мулкни олиш ёки ўтказишда (ЖКнинг 171-моддаси) 
жиноятлар жами тариқасида жавобгар қилинади. 
ЖК 31-моддасининг мазмунига кўра, ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилганда уни 
яшириш, агар қилмишда бошқа жиноятнинг жиноят таркиби 
белгилари бўлмаса, жиноят ҳисобланмайди. Агар содир этилган 
жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган 
жиноят бўлиб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда ЖК 248-моддасида 
назарда тутилган қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни ёки 
портлатиш қурилмаларини яширса, қилмишни фақат 248-модданинг 
ўзи билан, жиноят натижасида қўлга киритилган нарсаларни яширса 
(масалан, гиёҳвандлик воситаларни яширса 273-модданинг ўзи 
(гиёҳвандлик воситаларни сақлаш) билан жавобгар қилинади. 
Агарда содир этилган жиноят оғир ёки ўта оғир бўлиб, қурол 
ёки жиноят натижасида қўлга киритилган нарсаларни яширса, 
қилмиш ҳам дахлдорликда, ҳам ўша нарсани (масалан, гиёҳванд 
воситани) сақлаганликда жиноятлар жами тариқасида жавобгар 
қилинади. Шахс жиноятни яшириш билан бирга қўлга киритилган 
мулкдан олса ҳам дахлдорликда, ҳам жиноий йўл билан қўлга 
киритилган нарсани олишда айбланиб жиноятлар жами тариқасида 
жавобгар қилинади. 
Шахс оғир ва ўта оғир жиноят ҳақида аниқ маълумотларга эга 
бўлганлигига қарамай бу ҳақда хабар бермаётганлигини билади ва 
оқибатини англайди. Жиноятни яшириш жиноят содир этилганидан 
кейин қилинганлиги туфайли жиноятчини, жиноят содир этиш 
қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан 
қўлга киритилган нарсаларни яшириб, ушбу жиноятга дахлдор бўлиб 
қолади.
Оғир ёки ўта оғир жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, 
содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган 
ҳолда, ҳокимият органларига хабар бермаслик ёки жиноятчини, 
жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки 
жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда 
бермаган ҳолда яширганлик фақат қасддан содир этилиб, ўн олти 
ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахслар жавобгарликка тортилиши 
мумкин. 


ЎзР ЖК 31-моддасининг учинчи қисмининг мазмунига кўра, 
олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаганлик 
ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки 
судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди. 
Бунда содир этилган жиноятнинг оғир ёки ўта оғир эканлигининг 
аҳамияти йўқ. Яқин қариндошларга кимлар кириши ЎзР ЖК Махсус 
қисмининг саккизинчи бўлимидаги атамаларнинг ҳуқуқий маъносида 
берилган. Олдиндан ваъда бермай жиноят ҳақида хабар бермаслик ва 
жиноятни яширганлик учун яқин қариндошларнинг жиноятга 
дахлдор ҳисобламаслиги, энг аввало, яқин қариндошлар ўртасидаги 
қариндошлик алоқаларини, оилада оилавий муносабатларни сақлаб 
қолиш ҳамда яқин қариндошлар ва оила аъзоларининг бир-бирлари 
олдидаги бурч ва мажбуриятлар масъулиятини сақлаб қолишда жуда 
катта аҳамиятга эгадир.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling