Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Мухамеджанов А.З. Взаимодействие парламента и правительства в условиях конституционных 
преобразований Узбекистана. Государственные институты и правовые системы. Право и политика 9 (177) 
2014, – С. 1310. // DOI: 10.7256/1811-9018.2014.9.12422 


45 
Сенатининг биргаликдаги ваколатлари белгиланган бўлиб, улардан 
қуйидагилар айнан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар 
Маҳкамасининг ўзаро муносабатларини тартибга солади: 

Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий 
йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул 
қилиш; 

Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд 
ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига 
биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва 
унинг ижросини назорат этиш; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда 
тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва 
тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг 
долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва 
муҳокама қилиш; 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 
томонидан маъқуллаш. 

парламент назоратини амалга ошириш. 
Мамлакатимизда 
амалга 
оширилган 
демократик 
ислоҳотлар 
натижасида 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасини 
шакллантириш тартиби ҳам ўзгарди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 
номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик 
палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки 
тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир нечта 
сиёсий партия томонидан таклиф этилиши белгиланган. Вакиллик 


46 
демократиянинг асоси ҳисобланган парламентнинг ижро ҳокимиятини 
шакллантиришдаги иштироки ва унинг фаолиятини назорат қилиш 
механизмлари такомиллаштирилди, илк маротаба ишончсизлик вотуми 
институти, парламент текшируви, ҳукумат соати каби институтлар миллий 
қонунчиликка киритилди. 
Юқорида келтирилган илмий ва амалий хулосалардан келиб чиққан 
ҳолда Ўзбекистонда парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий 
асослари ҳокимиятлар бўлиниш принципида қонун чиқарувчи ва ижро 
этувчи ҳокимият ўртасидаги муносабатлар ва алоқалар ягона давлат 
сиёсатини амалга оширишни кўзлайди. Парламент ва ҳукуматнинг ўзаро 
муносабатларида ҳамкорлик улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат 
тизимини таъминлаш, ҳар бир ҳокимият тармоғининг давлат ҳокимияти 
органлари тизимидаги ролини кучайтиришга, қонун устуворлигини, 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ижросини 
таъминлашда, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари зиммасига 
юклатилган вазифаларни ижро этиш учун уларнинг масъулиятини оширишга 
хизмат қилади.


47 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling