Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

 
 
© Х.У.Турдиев, 2022 
 
 



МУНДАРИЖА 
 
Кириш............................................................................................4 
I БОБ. ДАВЛАТ 
МЕХАНИЗМИ 
ФАОЛИЯТИДА 
ҲОКИМИЯТЛАР БЎЛИНИШИ ПРИНЦИПИ..............................4 
1.1. Давлат механизми моҳиятига анъанавий ёндашувлар ва 
уни замонавий тушуниш масалалари..............................................4-14 
1.2. Давлат механизми фаолиятида ҳокимиятлар бўлиниши 
принципи..........................................................................................15-22 
II БОБ. ДАВЛАТ 
ҲОКИМИЯТИ 
ТИЗИМИДА 
ПАРЛАМЕНТ ВА ҲУКУМАТ МУНОСАБАТЛАРИ..................23 
2.1. Давлат ҳокимияти тизимида қонун чиқарувчи ҳокимият ва 
ҳукумат.............................................................................................23-34 
2.2. Парламент ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва 
манфаатлар мувозанати тизими.....................................................35-46 
2.3. Ўзбекистонда 
демократик янгиланишлар шароитида 
парламент 
ва 
ҳукумат 
муносабатларининг 
ривожланиш 
тенденциялари.................................................................................47-57 
Назорат учун саволлар.............................................................58 
Казуслар.......................................................................................60 
Тестлар.........................................................................................64 
Адабиётлар рўйхати..................................................................67 
 
 
 



КИРИШ 
Қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ўртасидаги муносабатлар 
давлат бошқаруви жараёнида вужудга келувчи мамлакат ҳаётидаги энг муҳим 
муносабатларни тартибга солувчи ўзаро алоқалардир. Бугунги кунда ҳам 
франциялик файласуф Ш.Монтескье томонидан илгари сурилган ҳокимиятлар 
бўлиниши доктринаси ўз долзарблигини сақлаб қолмоқда. Дунёда барча 
ҳуқуқий демократик давлатлар томонидан ҳокимиятлар бўлиниши принципи 
давлат ҳокимиятини ташкил қилишнинг асосий принципи сифатида эътироф 
этилиб, парламент ва ҳукумат ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар 
мувозанатини сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда парламентаризмнинг ривожланиши натижасида давлат 
ҳокимияти тизимида ҳукуматни шакллантириш, унда парламентнинг 
иштирокини кучайтириш, парламент назоратининг янги шакл ва услубларини 
ишлаб чиқиш орқали ҳукумат фаолияти устидан самарали назоратни ўрнатиш, 
парламент олдида ҳукуматнинг жавобгарлиги ортиб бориши билан парламент 
ва ҳукумат муносабатларининг ҳуқуқий табиати ўзгариши масалалари муҳим 
илмий-амалий аҳамият касб этмоқда. 
Парламент ва ижро этувчи ҳокимиятнинг алоқалари давлат бошқарув 
шаклига сезиларли таъсир этади. Бу жараёнда давлат бошқаруви ваколатлари 
олий ҳокимият органлари ўртасида тақсимланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият 
ижро ҳокимиятини шакллантиришда ва унинг фаолиятини назорат қилишда 
асосий ролни бажаради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар 
Маҳкамасининг ўзаро муносабатлари қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва 
фармойишлари ижросини таъминлашда ҳамда мамлакатимизда самарали 
иқтисодий, ижтимоий, молиявий сиёсат юритилишида ва фан, маданият, 
таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа 
тармоқларини бошқариш ва ривожлантиришда намоён бўлади. 



Мамлакатимизда 
давлат 
ва 
жамият 
қурилиши 
тизимини 
такомиллаштиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида ҳокимият 
тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг 
самарали тизимини ривожлантириш, ҳукуматни шакллантириш жараёнида 
парламент иштирокини кучайтириш, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгарлигини ошириш мақсадида 
қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2017 
йил

февралдаги 
ПФ–4947-сон 
“Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида 
давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг 
мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда 
ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш 
бўйича ваколатларини янада кенгайтириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга 
оширилди. Шунингдек, 2022 йил 29 январдаги ПФ-60-сон Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги 
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ҳам Олий 
Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш, 
уларнинг ваколатларини кенгайтириш, парламент назоратини амалга 
оширишнинг амалдаги механизмларини самарадорлигини ошириш, “ҳукумат 
соати”ни самарадорлигини ошириш масалалари устувор вазифа этиб 
белгиланган. 
Дарҳақиқат, юқорида назарда тутилган масалаларни илмий-назарий 
ҳамда амалий жиҳатдан ўрганиш ва тизимли таҳлил қилиш давр талабидир. 
Зеро, мазкур долзарб масалалар мамлакатимизда давлат механизмида 
парламент 
ва 
ҳукумат 
муносабатларининг 
самарали 
тизимининг 
такомиллашувига хизмат қилади.
Шу билан бирга, мазкур ўқув қўлланманинг мақсади талабалар ва 
китобхонларнинг кенг доирасига ҳокимиятлар бўлиниши принципида қонун 



чиқарувчи ҳокимият ва ҳукумат ўртасидаги нисбат билан боғлиқ 
масалаларни чуқур ўзлаштиришларига ёрдам беришга қаратилган. 




Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling