Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


II БОБ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТИЗИМИДА ПАРЛАМЕНТ ВА


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

II БОБ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ТИЗИМИДА ПАРЛАМЕНТ ВА 
ҲУКУМАТ МУНОСАБАТЛАРИ 
2.1. Давлат ҳокимияти тизимида қонун чиқарувчи ҳокимият ва ҳукумат 
 
Ҳокимиятлар бўлиниши принципида қонун чиқарувчи ва ижро этувчи 
ҳокимият муносабатлари ўрганиш аввало, давлат ҳокимияти тизимида 
парламент ва ҳукумат ўрни ва ролини тадқиқ этишни тақозо қилади. Бу 
борада австриялик ҳуқуқшунос олим Г.Кельзен ҳокимиятлар бўлиниши 
принципини демократиянинг махсус элементи сифатида баҳолаб, гарчи 
ҳокимият ваколатлари унинг асосий уч тармоғи ўртасида чегараланса-да, 
лекин давлатнинг асосий функцияси қонунни ижод қилиш ва ижро этиш 
сифатида кўрсатиб ўтган
23
.
“Парламент” 
сўзи 
қадимги 
французча “parlement” сўзидан келиб 
чиққан (айрим манбаларга кўра, 
“парламент” сўзи этимологияси лотин 
тилига бориб тақалади) бўлиб, сўзма-
сўз таржимаси “сўзлаш” ва “сўзлаш 
жойи” деган маъноларни англатади
24

Тарихий шаклланиш жиҳатидан парламент фикрни ифодалаш ва шу 
орқали давлат сиёсатига таъсир ўтказиш жойи бўлиб келган”. Бугунги кунда 
парламент ҳокимиятлар бўлиниши тизимида асосий ўринни эгалловчи, қонун 
чиқарувчи ва вакиллик органи, сиёсий манфаатларни амалга ошириш 
воситасига айланди. Профессор З.М.Исломовнинг фикрича, “ҳозирги 
парламент ҳалқ вакиллигининг олий органи бўлиб, халқнинг суверен 
иродасини ифодалайди, энг муҳим ижтимоий муносабатларини асосан 
23
General theory of law and state/ by H.Kelzen: translated by Andres Wedberg / Harward University Press 2009 
pp.269 
24
Oxford English Dictionary, Third Edition, 2005, URL: https://en.wikipedia.org/wiki/Parliament#cite_note-3 
(мурожаат санаси: 09.06.2019) 


24 
қонунлар қабул қилиш йўли билан тартибга солади, ижро этувчи ҳокимият 
органлари ва юқори мансабдор шахсларни фаолиятини назорат қилади”
25

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон 
Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун 
чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси икки палатадан – Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан 
(юқори палата) иборат. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида 
парламент ибораси қўлланилган бўлиб, Олий Мажлиснинг ваколатлари 
сифатида парламент назоратини амалга ошириш белгиланган.
Ҳуқуқшунос олимлар тадқиқот ишларида “парламент” ва “қонун 
чиқарувчи ҳокимият” тушунчалари ўзаро қиёсланганлигини кўриш мумкин. 
Қонун чиқарувчи ҳокимият ибораси давлат ҳокимиятининг битта тармоғини 
ва давлат фаолиятининг асосий йўналишларидан бириин ифодалаш учун 
ишлатилади. Қонунчилик ваколати парламентнинг энг асосий
функциясидир. Парламент эса вакиллик ва назорат функцияларини ҳам 
бажаради. Мазкур масалада проф. Р.Хакимовнинг фикрига кўра, 
“парламентнинг асосий вазифаси қонун ижодкорлигидан иборатлиги боис, у 
“қонун чиқарувчи орган” деб ҳам юритилади. Бироқ, мазкур атама 
“парламент” тушунчасига нисбатан бирмунча тор ҳисобланади, чунки у олий 
вакиллик органи фаолиятининг барча қирраларини ўзида акс эттира 
олмайди.”
26
Таъкидлаш лозимки, “қонун чиқарувчи ҳокимият” тушунчасига 
нисбатан давлат бошқарувида парламент кенгроқ маънони англатади. 
Дунё миқёсида ҳар бир мамлакатнинг тили ва тарихий анъаналари 
таъсирида парламентнинг номи ҳам турлича бўлиши мумкин. Хусусан, Буюк 
Британия ва Австралияда – парламент, АҚШ ва Колумбияда – Конгресс, 
Россия Федерацияси ва Австрияда – Федерал Мажлис, Венесуэла ва 
Польшада – Миллий Ассамблея, Латвия ва Литвада – Сейм, Ўзбекистонда – 
Олий Мажлис ва ҳоказо. 
25

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling