Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Давлат механизми фаолиятида ҳокимиятлар бўлиниши


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

1.2. Давлат механизми фаолиятида ҳокимиятлар бўлиниши 
принципи 
 
Парламент ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар давлат ҳокимиятининг 
тизими механизмини ташкил этиб ўз-ўзидан ҳокимиятлар бўлиниши 
принципида намоён бўлади. Қонун чикарувчи ва ижро этувчи ҳокимият 
алоқалари ташкилий-ҳуқуқий механизмини тадқиқ этиш авваламбор 
ҳокимиятлар бўлиниши принципи моҳиятини очишни тақозо этади. 
Профессор З.М.Исломовнинг фикрича, “давлат механизмининг 
тузилиши ва унинг фаолияти объектив принциплар асосида амалга 
оширилади”
8
. Шу жиҳатдан кўплаб олимлар ҳокимиятлар бўлинишини 
давлат механизми фаолияти ва ташкил этилишининг принципи сифатида 
ўрганишни таклиф қиладилар. Хусусан, А.Саидов, У.Таджиханов ва 
Х.Одилқориевларнинг фикрича, давлат фаолияти принциплари қаторида 
ҳокимиятлар бўлиниши принципи хукукий давлатда эътироф этилади, бу 
орқали ягона давлат ҳокимияти учта мустакил конун чикарувчи, ижро этувчи 
ва суд ҳокимияти каби тармоқларга бўлиниши таъминланиб, улар ўзаро 
узвий муносабатда бўлади
9
. Кўриниб турибдики, ҳокимиятлар бўлиниши 
принципи давлат механизми фаолиятида ва ҳокимият тармоқлари ҳамда 
уларнинг органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг энг 
асосий 
тамойилларидан бири ҳисобланади. 
Россиялик ҳуқуқшунос олим М.Н.Марченко ҳокимиятлар бўлиниши 
принципига “давлат фаолиятини нормал амалга ошириш учун бир-биридан 
мустақил ҳокимиятларнинг мавжуд бўлиши назарияси”
10
дея таъриф берган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки айрим олимлар ҳокимиятлар бўлиниши 
принципи ҳокимиятнинг ягоналиги назариясига қарама-қарши бўлсада, 
лекин давлат ҳокимиятининг ижтимоий-сиёсий бирлигига таъсир этмай
аксинча давлат ҳокимиятини янада мустаҳкамлайди деган ёндашувларни ҳам 
8
Исломов З. М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Маъсул муҳаррир: Ҳ.Раҳмонкулов, Ҳ.Бобоев. Т.: Адолат, 2007. – 
Б. 343. 
9
Қаранг: Саидов А., Таджиханов У., Одилқориев X. Давлат ва хуқуқ асослари. – Т.: Шарк, 2002. – Б. 83. 
10
Марченко М. Н. Проблемы теории государства и права: Учебник. – Москва: Проспект, 2011. – С. 291. 


16 
илгари сурадилар. Юқоридаги муаллифлар ҳокимиятлар бўлиниши деганда, 
ягона давлат ҳокимияти эмас балки унинг ваколатлари тақсимланишини 
тушунтирадилар, кўриниб турганидек ваколатлар тақсимлансада, ҳокимият 
тармоқлари бир-биридан ажралиб қолмайди, доимо ўзаро алоқада бўлади. Бу 
борада проф. Х.Одилқориев ҳокимиятлар ваколатларининг оқилона 
тақсимланиши – давлат тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатиши ва 
жамиятда қонунийлик таъминланишининг гарови деб таъкидлайди.
11

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling