Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Ҳокимиятлар бўлиниши принципи – ҳокимиятлар бўлиниши


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Ҳокимиятлар бўлиниши принципи – ҳокимиятлар бўлиниши 
давлат механизми фаолиятининг асосий принципи бўлиб, давлат 
ҳокимияти ваколатлари бир-биридан мустақил бўлган тармоқлар 
орасида тақсимланиши, ҳар бир тармоқнинг бошқа ҳокимият 
тармоқларини назорат қилиш имкониятига эга бўлиши, ўзаро 
ҳамкорлик ва мувозанат орқали ҳокимиятни суиистеъмол қилиш 
олди олишни таъминлайдиган сиёсий-ҳуқуқий доктрина ва 
амалиётдир.
Ҳокимиятлар бўлиниши принципи шаклланиши узоқ тарихга эга 
бўлиб, ҳозирда ҳокимиятлар бўлиниши атамаси олий ҳокимият органлари 
тизимига оид тадқиқот ишларида ва ҳуқуқий ҳужжатларда хусусан, аксарият 
демократик давлатлар конституцияларида қўлланиб келинмоқда. 
Ҳокимиятлар бўлиниши ҳақида илк ғоялар дастлаб қадимги юнон ва 
Рим файласуфлари – Ликург, Платон, Аристотель, Полибий ва бошқалар 
томонидан илгари сурилган. Хусусан, Аристотель ўзининг “Сиёсат” асарида 
ҳар қандай давлатда давлат тизими ўз ичига қонун чиқарувчи орган, 
магистратуралар, суд идоралари олиши ҳақида ёзган эди
12
. Шуни алоҳида 
қайд этиш лозимки, ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг илк илдизи антик 
давр мамлакатларидаги “аралаш режим”га бориб тақалади. Ушбу режим 
давлат бошқарувида ўзида тирания, аристократия ва демократия иштирокини 
мужассам этганлиги сабабли ҳокимият ягона ижтимоий қатлам қўлида 
11
Каранг: Одилқориев Х. Т. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини модернизация қилиш: методология, амалиёт 
ва истиқбол / Давлат қурилиши ва бошқарувининг долзарб муаммолари // Илмий мақолалар тўплами. – 
Тошкент: ТДЮУ, 2015. – Б. 16. 
12
Мирзаева Г. Қонун чиқарувчи ҳокимият (назарий-ҳуқуқий тахлил) юридик фанлар номз. илм. дар. ол. 
учун ёзил. дисс... – Тошкент: 
2004
. – Б. 30. 


17 
тўпланмаган ҳамда ўзаро тийиб туриш ва назорат тизими таъминланган. Шу 
сабабли Аристотель, Полибий, Цицерон, Конфуций, Фома Аквинский, 
Макиавеллилар томонидан аралаш режимга юқори баҳо берилган. Масалан 
Рим республикаси аралаш режимли бошқарув шаклига эга бўлганлиги 
эвазига узоқ вақт яшаганлигини ёки Макиавелли томонидан Венецияда 
республикасидаги аралаш бошқарув тизими эътироф этилганлигида кўриш 
мумкин. Аристотель ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг илк илдизи 
антик давр мамлакатларидаги “аралаш режим”ни алоҳида эътироф этиб, унга 
кўра давлат бошқаруви ўзида тирания, аристократия ва демократия 
иштирокини мужассам этганлиги сабабли ҳокимият ягона ижтимоий қатлам 
қўлида тўпланмаган ҳамда ўзаро тийиб туриш ва назорат тизими 
таъминланган
13

Кўплаб адабиётларда антик давр донишмандлари ғоялари умумий 
кўринишда давлат органлари фаолиятининг чегараланиши ҳақидагина деган 
фикрлар 
учрайди. 
Шундай 
бўлишига 
қарамасдан, 
антик 
давр 
файласуфларининг мулоҳазалари кейинги муаллифлар ғояларига таъсир 
этган. Ликург Спартада конституциявий ҳокимиятлар бўлинишининг 
тарихий қонунларини илк бора кўллаб, ҳокимият - халқ, аристократия ва 
ҳукмдор ўртасида тақсимланган давлат бошқаруви тизимини ғоясини 
13
Бу ҳақда қаранг: S.Calabresi, M.Berghausen, S. Albertson The rise and fall of the separation of powers: 
Northwestern University Law Review // Printed in U.S.A., Vol. 106, No. 2, 2012, P. 5. 
Давлат ҳокимияти
Қонун 
чиқарувчи 
ҳокимият
Ижро этувчи 
ҳокимият
Суд ҳокимияти


18 
яратади
14
. Платон ўзининг “Қонунлар” асарида давлат қурилишига оид 
ғояларни илгари суриб, ҳар бири мухтор ваколатларга эга бўлган давлат 
идораларининг уч тоифасини ажратади
15
. Полибий Рим давлатчилигида 
мавжуд бўлган уч ҳокимиятни: подшо, зодагонлар ва халқ ҳокимиятини 
кўрсатиб ўтади. У мазкур уч ҳокимият муносабатларини таҳлил қилиб, бир 
ҳокимиятдаги ҳуқуққа зид ҳаракат ва номувофиқликлар бошқа ҳокимиятда 
қаршиликка учрайди ва уларнинг ўзаро муносабтларида адолат мавжуд 
бўлишига эришилади, бунинг натижасида давлат барқарорлиги ва 
мустақиллиги таъминланилишини қайд этган.
Дунё миқёсида ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг илмий асослари 
ривожланиши Европа ва АҚШда давлат бошқарувининг янги шаклларига 
ўтилиши, сиёсий тизимнинг ўзгариши ҳамда унинг илк конституцияларда 
мустаҳкамланиши даврида содир бўлган. Бу таърифга қўшилган ҳолда айтиш 
мумкинки, айнан шу босқичда ҳокимиятлар бўлиниши назарияси мантиқан 
тугал сиёсий-ҳуқуқий доктрина ва амалиёт сифатида вужудга келди.
Ҳокимиятлар бўлиниши тарихига оид адабиётларда Англиялик 
файласуф Жон Локк замонавий ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг илк 
муаллифи сифатида эътироф этилади. Мазкур олим ўзининг “Бошқарув 
ҳақида икки трактат” асарида “шахс ҳокимиятга эгалик қилар экан, ўз 
қонунларини яратади, аммо унинг ўзи бу қонунларга бўйсунмаслиги мумкин, 
чунки у ушбу қонунларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқини ўз 
қўлига олади”
16
деб таъкидлаган эди. Локкнинг ғоялари орқали 
ҳокимиятнинг бир-биридан ажралган икки тармоғи: қонун чиқарувчи ва 
ижро этувчи тармоқлари вужудга келди. Бунинг натижасида конституциявий 
монархия қарор топди, парламентнинг қонун чиқариш соҳасидаги устунлиги 
ўрнатилди.
14
Бу ҳақда қаранг: Макиавелли Н. Государь. – Рипол Классик. – 1910 
15
Бу ҳақда қаранг: Р.Р. Хакимов Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт муаммолари: 
юридик фанлар номз. илм. дар. ол. учун ёзил. дисс... – Тошкент: ТДЮИ, 2009. – Б. 45. 
16

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling