Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Маъсул муҳаррир: Ҳ.Раҳмонкулов, Ҳ.Бобоев. Т.: Адолат, 2007. 
– Б. 357. 
26
Хакимов Р. Давлат ҳокимияти тизимида парламент: назария ва амалиёт муаммолари: юридик фанлар номз. 
илм. дар. ол. учун ёзил. дисс... – Тошкент: ТДЮИ, 2009. – Б. 28. 


25 
Юридик адабиётларда парламент тушунчаси билан бир қаторда 
парламентаризм тушунчаси ишлатилади. “Парламентаризм” тушунчаси
“парламент”га нисбатан кенг маънони англатиб, ўз ичига парламентнинг 
ҳокимиятлар бўлиниши принципидаги ўрнини ифодаловчи ҳуқуқий 
нормаларни қамраб олади. Парламентаризм деганда, айрим олимлар 
“парламентаризм” тушунчасини “парламент бошқарув шакли” билан бир хил 
маъно англатмаслиги ҳамда бир мунча тор мазмунган эга бўлиб, парламент 
бошқарув шакли ва унинг бошқа ҳокимият институтлари билан 
муносабатларини ифодалашини таъкидлашади.
Жаҳон тажрибасига кўра, парламент ички тузилиши жиҳатидан асосан 
бир (юникамерал) ва икки (бикамерал) палатали бўлади. Дунё миқёсида 
аксарият мамлакатларда, қуйи палата “депутатлар палатаси”, “қонунчилик 
палатаси” каби номлар билан, юқори палата эса “Сенат” деб аталади.
Илмий адабиётларда парламентнинг ички тузилиши борасида 
ҳуқуқшунос олимлар орасида баҳс-мунозаралар мавжуд. Жумладан, мазкур 
масалада икки палатали мамлакат ҳудудларининг манфаатларининг ифода 
этиши ва умумдавлат манфаатлари учун партиявий таъсир олдини олиши, 
мамлакат сиёсий курсининг кескин ўзгаришига қаршилик қилиши бўйича 
ёндашувлар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, икки палатали парламент 
шароитида фақатгина юқори эмас, балки икки палата бир-бирини назорат 
қилади.
Профессор О.З.Мухамеджанов икки палатали парламент тузилмаси 
ижро этувчи ва қонун чиқарувчи ҳокимият ўртасида янада барқарор 
мувозанатни сақлаши, у палаталардан бири зиддиятга киришган тақдирда 
ҳуқумат томонидан анча енгил ва осон муросага келиштириш имкони 
яратилишини таъкидлайди
27
. Шу билан бирга ҳуқуқшунос олимлар ишларида 
парламентнинг икки палатали бўлиши унинг ишини сустлаштириши 
мумкинлиги ҳақида ҳам танқидий фикрлар учрайди. Икки палатали 
27
Мухамеджанов О.З. Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент фаолиятининг ташкилий-
ҳуқуқий асосларини шакллантириш: юридик фанлар док. илм. дар. ол. учун ёзил. дисс... – Тошкент: ДЖҚА, 
2004. – Б. 44. 


26 
парламент шароитида қонунчилик жараёни бир неча босқичларни ўз ичига 
олиб бу жараённи мураккаблаштирсада, қонунлар сифатини яхшиланади ва 
ҳудудий манфаатлар тўла ифодаланади. 
Давлат ҳокимияти тизимида парламентнинг ўрни унинг функциялари 
билан 
белгиланади. 
Россиялик 
ҳуқуқшунос 
олим 
Ю.Тихомиров 
парламентнинг функцияларини қонунчилик, вакиллик, конституциявий, 
ички-ташкилий ва назоратга ажратади
28
. Ш.Зулфиқоров эса парламентнинг 
функцияларига қонун ижодкорлиги, вакиллик, ҳукумат фаолияти устидан 
назорат, давлат органларини шакллантиришда иштирок этиш, халқаро 
шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш, бюджетни қабул қилиш 
ва назорат қилиш кабиларни киритади
29
.
Парламентнинг вакиллик функцияси орқали халқнинг иродасини 
ифодалаш ва фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этиши 
таъминланади. Алоҳида таъкидлаш лозимки, парламентнинг энг муҳим 
функцияси сифатида қонунчилик функциясини эътироф этилади.
Парламент фаолиятининг ажралмас қисми бўлган назорат функцияси 
ҳокимиятлар бўлиниши принципи таъминлаш ва парламентаризм қарор 
28
Каранг: Е.Вандишев, А.Сунгуров Контрольная функция парамента: парламентские комиссии по 
расследованию и счетнқе палаты // Вестник Томского государственного университета Философия. 
Социология. Политология. 2015. № 3 (31) – С. 64. 
29
Парламент ва ҳукуматнинг ўзаро муносабатлари: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил. Монография. // Ш.Зулфиқоров 
ва бошқ. //. – Тошкент: ТДЮУ, 2015. – Б. 12. 


27 
топишининг кафолати ҳисобланади. Парламентнинг назорат функцияси 
чекловлар ва мувозанат воситаси бўлиб, ижро ҳокимиятини назорат қилиш 
орқали ҳокимиятни суиистеъмол қилиш олдини олади. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти томонидан “парламентнинг муҳим қарорлар қабул 
қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш”, 
ҳукумат аъзолари парламент олдида масъулиятини ошириш, бўлажак 
вазирларнинг парламент аъзолари олдида соҳани ривожлантириш бўйича ўз 
дастурини ҳимоя қилиши ҳамда асослаб беришини таъминлаш амалиётини 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритишни таклиф этилганлиги 
демократиянинг асоси ҳисобланган ҳокимиятлар бўлиниши принципида 
давлат ҳокимиятининг тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилди
30

Шу маънода парламентнинг энг муҳим функцияларидан бири бўлган назорат 
фаолияти долзарб бўлиб қолаверади. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг ўзига тегишли функцияларни бажаришдаги ваколатларини 
таҳлил қилиш муҳимдир.
Юқоридагилар билан бирга парламентнинг таъсис этиш функцияси 
орқали давлат органлари ҳокимият институтларини тузади ҳамда уларнинг 
ҳуқуқий мақомини белгилаб беради. Масалан, ижро ва суд ҳокимиятини 
шакллантириш парламентнинг асосий ваколатларидан бири ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституция 78-моддасида Ўзбекистон 
Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти 
органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш ваколати назарда 
тутилган. 
Илмий адабиётларда замонавий парламент тушунчасини ҳам учратиш 
мумкин. Бугунги кунда замонавий парламент қуйидаги ўзига хос 
хусусиятларга эга:

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling