Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

Мирзаева Г. Қонун чиқарувчи ҳокимият (назарий-ҳуқуқий тахлил) юридик фанлар номз. илм. дар. ол. 
учун ёзил. дисс... – Тошкент: 
2004
. – Б. 30. 


19 
Ж.Локк ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва федерал 
тармоқларга (бошқа давлатлар билан алоқаларни амалга оширувчи) 
бўлиниши ғоясини илгари суради. Профессор М.Ахмедшаева бу масалада эса 
Ж.Локк “қарашларининг ўзига хос жиҳати – бу унинг қонун чиқарувчи 
ҳокимиятга устувор ўрин берганлигидир” деб ҳисоблайди
17
. Буни ўз вақтида 
Ж.Локк қонун чиқарувчи ҳокимиятга “тенглар ичида биринчи” деб таъриф 
берганидан ҳам кўриш мумкин
18
.
Кўплаб олимлар томонидан франциялик 
файласуф Шарл Луи Монтескье “ҳокимиятлар 
тақсимланиши 
деб 
номланган 
бир 
тугал 
таълимотни яратган” муаллиф сифатида эътироф 
этилади. Дарҳақиқат, Ж.Локк ҳокимиятни қонун 
чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларга бўлган 
холос, Ш.Монтескье эса ҳокимиятнинг қонун 
чиқарувчи ва ижро этувчи органлари ўртасида 
мустақиллик, 
тенглик 
ҳамда 
бири-бирини 
мувозанатда ушлаб туриш тизими зарурлигини эътироф этган. Монтеське 
илк бора эркинлик ва адолат қарор топиши учун ҳокимиятлар бўлиниш 
принципинида суд ҳокимияти алоҳида кўрсатиб ўтади ҳамда суд ҳокимияти 
қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятидан ажратилган ҳолда мавжуд бўлиши 
кераклигини таъкидлайди. 
Ш.Монтескьенинг қарашларининг асосий жиҳати, у нафақат 
ҳокимиятни уч тармоққа бўлади, балки бу уч ҳокимиятнинг ўзаро 
келишувини назарда тутади. Француз олимининг ғоялари қисқа вақт ўтиб 
конституционализм принципларига айланди. Шуниси эътиборга моликки, 
хорижлик олим M.Кимбру Ш.Монтескье ўз асарларида “ҳокимиятлар 
бўлиниши” иборасидан фойдаланмаган деган фикрни илгари суради. Унинг 
17
Ахмедшаева М.А. Давлат ҳокимияти тизимида ижро ҳокимияти: юридик фанлар докт. илм. дар. ол. учун 
ёзил. дисс... – Тошкент: ТДЮИ, 2010. – Б. 81. 
18
Қаранг: A. Diapaolo The separation of powers: a framework for guiding judicial decision making when the 
executive limits individual liberties during armed hostilities / Phd Dissertation Graduate school of Syracuse 
University, 2008, P 49.


20 
фикрича, бу термин кейинчалик унинг асарларига асосланган ҳолда 
конституцияни яратиш жараёнида ҳуқуқшунослар ва сиёсатчилар томонидан 
қўлланила бошланган
19
.
Ҳокимиятлар бўлиниши назариясининг амалий ифодаси 1787 йилда 
қабул қилинган Америка Қўшма Штатлари Конституциясида акс этди. 
Америка Қўшма Штатларида ҳокимиятлар бўлиниши принипи учун 
даставвал Ж.Локк ғоялари асос қилиб олинган. Бироқ қонунчилик, ижро 
этувчи ва суд ваколатлари ягона қонун чиқарувчи ҳокимият қўлида қолиб 
кетиши натижасида “Конституция оталари” томонидан ҳокимиятлар 
бўлинишининг Ш.Монтескье модели танланган. АҚШ тажрибасида 
ҳокимиятлар бўлиниши АҚШда ҳокимиятлар бўлиниши вертикал 
ҳокимиятлар бўлиниши принципи ва Америка шароитида чекловлар ва 
мувозанат (ингл. checks and balances) тизими билан бойитилди. 
Америка Қўшма Штатлари Конституцияси муаллифларидан бири 
Жеймс Медисон ўз даврида “давлат ҳокимияти тармоқлари ҳар бири 
бошқаси устидан конституциявий назоратни ўрнатиши лозимлиги ва улар 
ўртасида давлат ҳокимияти ваколатлари максимал даражада тақсимланиши 
керак”
20
деб таъкидлаган эди. АҚШда конституциясивий чегаралар орқали 
ҳокимиятларнинг ўзаро бир-бирини назорат қилиши учун керакли 
воситаларга таъминлаши лозимлиги, ваколатлар фақатгина қоғозда эмас 
амалда ҳам бўлиниши ғояси илк бора амалга оширилди.
Замонавий адабиётларда ҳокимиятлар бўлинишининг турли моделлари 
эътироф этилади. Хусусан, ҳокимиятлар бўлиниши принципи икки асосий 
модели “эгилувчан” ва “қаттиқ” моделларга ажратилади. Биринчи модел 
Ж.Локк ғояларидан келиб чиқиб, ҳокимият тармоқларидан бирининг юқори 
мавқеини эътироф этган ҳолда кўпроқ парламентар бошқарув шаклидаги 
давлатлар учун хос бўлади (масалан, Буюк Британия). Иккинчи модел эса 
Ш.Монтескъе 
ва 
унинг 
издошлари 
концепциясига 
асосланиб, 
19
Қаранг: M.Kimbrough English influences on the thought of Montesquieu: a re-evaluation – for the Degree of 
Doctor of Philosophy, University of Illinois, Ph.D„ 1966 P. 14. 
20
Қаранг: Общая теория права и государства / Под ред. В.В. Лазарева. — 3-е изд., перераб. и доп. — М.: 
Юристъ, 2001. – С 238. 


21 
ҳокимиятларнинг тенглик, мустақиллик ва ўзаро тийиб туриш тизимига 
асосланади
21
.
Шунингдек, ҳокимиятлар бўлиниши компонентларига институционал, 
функционал ва персонал жиҳатдан бўлинади.
Институционал жиҳатдан давлат ҳокимиятининг бўлиниши ҳокимият 
ваколатларини бир-биридан мустақил бўлган турли давлат ҳокимияти 
институтлари томонидан амалга оширилишини назарда тутади. Функционал 
жиҳат – қарорлар қабул қилиш функциясини ҳокимиятнинг ўзаро тенг 
тармоқлари ўртасида тақсимлашдир. Ҳокимиятнинг шахслар бўйича 
бўлиниши – битта давлат органи ёки мансабдор шахснинг бир вақтнинг 
ўзида бошқа ҳокимият тармоғига тегишли бўлган давлат органини 
бошқариши мумкин эмаслигида ўз аксини топади. Масалан, Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 
106-моддасида 
Ўзбекистон 
Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи 
ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан 
мустақил ҳолда иш юритиши белгиланган. 
Баъзи олимларнинг фикрича, ўзининг кўплаб устунликларига эга 
бўлсада, ҳокимиятлар бўлиниши назарияси тўлалигича ҳаётга татбиқ 
килинмаган.
Мамлакатимиз қонунчилигида ҳокимиятнинг бўлиниши Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг 11-моддасида тан олинган.
22
Унга 
мувофиқ, давлат ҳокимияти тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро 
этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади. Ҳокимият 
ваколатлари қонун чиқарувчи орган – Олий Мажлис, ижро ҳокимияти – 
Вазирлар Маҳкамаси ва суд ҳокимияти ўртасида тақсимланган. 
Ҳокимиятлар бўлиниши принципида парламент ва ҳукумат 
муносабатларини тадқиқ этиш аввало ушбу икки институт моҳияти ва 
мазмунини ҳамда давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ҳамда ролини 
ёритишни тақозо қилади. 
21
Қаранг: Проблемы теории государства т права / Под ред. В.М. Сырих. – М.: Эксмо, 2008. – С. 159.
22
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Т.: «Ўзбекистон», 2018. – 80 б. 


22 
Таъкидлаш лозимки ўзининг кўплаб устунликларига эга бўлсада, 
ҳокимиятлар бўлиниши назарияси тўлалигича ҳаётга татбиқ килинмаган, 
бироқ турли модификацияларга учраган ҳолатда ўзининг муҳим аҳамиятини 
сақлаб келмоқда. Ҳокимиятлар бўлиниши принципида парламент ва ҳукумат 
муносабатларини тадқиқ этиш аввало ушбу икки ҳокимият тармоғи моҳияти 
ва мазмунини ҳамда давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ҳамда ролини 
ёритишни тақозо қилади. Ҳокимиятлар бўлиниши принципи демократиянинг 
махсус элементи, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари эркинлигининг кафолати, 
ҳуқуқ устуворлиги тамойилининг асоси ҳисобланади. 


23 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling