Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети Х. У. Турдиев


I БОБ. ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ ФАОЛИЯТИДА ҲОКИМИЯТЛАР


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/29
Sana30.04.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1414722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 Давлат механизмида парламент ва ҳукумат 07 02 2021

I БОБ. ДАВЛАТ МЕХАНИЗМИ ФАОЛИЯТИДА ҲОКИМИЯТЛАР 
БЎЛИНИШИ ПРИНЦИПИ 
 
1.1. Давлат механизми моҳиятига анъанавий ёндашувлар ва уни 
замонавий тушуниш масалалари
 
Давлат ҳокимиятининг ўзига хос жиҳатларидан бири уни амалга 
оширувчи, давлатнинг вазифа ва мақсадларига йўналтирилган давлат 
функцияларини бажарувчи давлат механизмини фаолиятида намоён бўлади. 
Давлат механизми тушунчаси ва моҳияти бўйича юридик фанда кўплаб 
ёндашувлар мавжуд. 
Профессор З.М.Исломовнинг фикрича, “ҳокимият шунинг учун давлат 
ҳокимияти деб аталадики, уни аввало давлат механизми ҳаракатга келтиради, 
ҳаётга татбиқ этади, амалда мужассамлаштиради. Давлат механизми – давлат 
ҳокимияти амалга ошириладиган, жамиятга давлат раҳбарлигини 
таъминловчи давлат ташкилотлари тизимидан иборатдир”
1

Давлат ҳокимияти масалалари билан боғлиқ адабиётларда давлат 
ҳокимиятини амалга оширувчи махсус ташкилот “давлат аппарати” ёки 
“давлат механизми” каби атамалар билан ифодаланади
2
. Юқорида 
келтирилган атамалар ўзаро маъно ва мазмун жиҳатидан фарқ қилиб, давлат 
аппарати деганда бевосита ҳокимият ваколатига эга бўлган ва бошқарув 
фаолиятини амалга оширувчи органлар тизимидан ташкил топади. Давлат 
механизми давлат ўз олдига қўйган мақсад, вазифаларни амалга оширишга 
қаратилган давлат органлари ва давлат ташкилотлари, муассаса ва 
корхоналари каби таркибий қисмлардан иборат бўлган давлат ҳокимиятини 
амалга оширувчи мураккаб тизим ҳисобланади.
Давлат механизмида таркибига давлат органлари ва давлат 
муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг ҳам кириши, давлатнинг 
нафақат сиёсий функцияси, балки иқтисодий, маданий, ижтимоий ва бошқа 
1
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Масъул муҳаррирлар: Ҳ.Раҳмонқулов, академик, ю.ф.д., проф., – 
Ҳ.Бобоев, ю.ф.д., проф. – Т.: Адолат, 2007. – Б. 328. 
2
Одилқориев Х.Т. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик. – Тошкент.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
Академияси, 2021. – Б. 117. 



функцияларини амалга оширишга қаратилади. Рус олими Ю.Тихомировнинг 
фикрича, давлат механизми таркибида давлат органлари ва ташкилотларидан 
ташқари корпорациялар, давлат хизматлари ва давлатни турли ресурслар 
билан таъминлаш элементлари ҳам мавжуд
3
.
Давлат механизми мураккаб ва кенг категория сифатида бир қатор 
белгиларга эга. Профессор Ш.Сайдуллаевнинг фикрича, давлат механизми 
қуйидаги белгиларга эга: ўзаро боғлиқ ва иерархик жиҳатдан бир-бирига 
бўйсунувчи давлат органлари, ташкилотлари (давлат корхона ва 
муассасалари) тизимидан иборат; давлатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва 
вазифаларини ҳамда функцияларини амалга ошириш учун ташкилий, 
молиявий ва бошқа воситалар билан таъминланганлиги; ҳар бир давлат 
органи, ташкилоти ва муассаса ҳамда давлат корхоналари ваколатлари ва 
фаолият доирасининг муайян ҳуқуқий асосларга эга эканлиги ва бошқалар
4

Давлат механизмининг ўзаро боғлиқ ва иерархик жиҳатдан тизимга 
эгалиги унинг пирамида тузулишидаги мураккаб ҳокимият бўйсунувига 
асосланганлиги билан ифоланади. Шунингдек, давлат механизмининг 
ягоналиги бир мамлакат ҳудудида бир неча давлат аппарати мавжуд 
бўлишини инкор қилади.
3
Морозова Л. Теория государства и права. Учебник; М.: • НОРМА, 2019, – С. 464. 
4
Сайдуллаев Ш. Давлат ва ҳуқуқ назарияси: дарслик. – Тошкент: ТДЮУ, 2021. – Б 82. 



Хорижий 
мамлакатлар 
давлат 
ҳокимияти 
тизимида 
давлат 
механизмининг бир қанча ўзига хос моделлари мавжуд. Хусусан, давлат 
аппаратининг тузилиши кўплаб омилларга боғлиқ бўлиб, давлат 
ҳокимиятининг ташкил этилиши, давлатнинг сиёсий-ҳудудий тузилиши 
(унитаризм, федерализм, автоном субъектларнинг мавжудлиги), ҳокимиятни 
амалга оширувчи органлар ва мансабдор шахсларга бўлиниш кабилар 
кузатилади. Бироқ, давлат механизмларининг хилма-хиллигига қарамай, 
уларнинг таркибига ҳар доим бошқарув ва ижро органлари киради
5

Давлатнинг бошқарув аппаратида ҳокимиятни тақсимлаш нуқтаи 
назаридан қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг органлари 
фарқ қилади. Мазкур ўқув қўлланма мавзуси сифатида асосан давлат 
механизмида қонун чиқарувчи ҳокимият ва ижро этувчи ҳокимиятнинг бош 
органи бўлган ҳукумат муносабатлари ёритилади.
Замонавий ҳуқуқий адабиётларда ва илмий тадқиқот ишларида давлат 
механизми тушунчаси билан бир қаторда “ҳуқуқий давлат механизми” 
тушунчаси қўлланилмоқда. Мазкур тушунча мазмунида авваламбор, асосий 
ўринни олий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро алоқалар билан 
боғлиқ масалалар эгалламоқда. Шу билан бирга бундай янгича ёндашувлар 
5
Алексеев С.С., Архипов С.И. Теория государств и права: учебник для вузов. / Отв. ред. Алексеев С. С., 
Архипов С. И.. – М.: Норма, 2005. – С. 137.


10 
“давлат механизми” ва “ҳуқуқий давлат механизми” тушунчалари ўртасида 
қандай фарқлар мавжудлиги, ҳуқуқий давлат механизмининг ўзига хос 
хусусиятларга эга эканлиги ҳамда ҳуқуқий давлатни қуришдаги унинг 
аҳамияти бўйича турли ёндашувларни вужудга келтирмоқда.
Миллий ва хорижий ҳуқуқий адабиётларнинг аксарият қисмида давлат 
механизми тушунчаси мазмунида анъанавий равишда давлатнинг асосий ва 
қўшимча органлари тизимини тушуниш шаклланган. Шунингдек, кўплаб 
замонавий адабиётларда давлат механизмига нисбатан янгича ёндашувлар 
учрайди.
Россиялик ҳуқуқшунос олим Э.Григониснинг фикрича, давлат 
механизмини “статик” жиҳатдан кўриб чиқиш уни анъанавий тушунишга 
хосдир, “динамик” жиҳатдан эса давлат бошқарув органлари ўртасидаги 
ўзаро алоқаларни тушуниш лозим. Ҳуқуқий давлат механизмининг асоси эса 
айнан давлат ҳокимиятининг олий органлари фаолияти ва муносабатлари 
биринчи навбатда ҳокимиятлар бўлиниши назариясига асосланишини 
назарда тутади
6
.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling