Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
 
 
 
Сўз маъноларининг кўчиши−нутқнинг таъсирчанлигини оширувчи 
восита сифатида 
Маълумки, сўзлар нутқда ўз маъносидан ташқари кўчма маънода ҳам 
қўлланади. Сўзнинг кўчган маънолари нутқни кўплаб маъно товланишлари 
билан таъминлайди. Юристлар ҳам ўз нутқларида сўзларнинг ўз маънолари 
қаторида кўчма маъноларидан унумли ва ўринли фойдалана олиш 
маҳоратларини эгаллашлари мақсадга мувофиқ бўлиб, уларнинг нутқлари шу 
асосдагина жозибали бўлади.
Нотиқ сўзларни ўз маъносида ишлатиш билан бирга, бирор воқеа-ҳодиса 
моҳиятини яққолроқ ва аниқроқ очиб бериш учун сўзларнинг турли маъно 
товланишларига мурожаат қилади. Сўзнинг кўчма маънолари туфайли нотиқ 
нутқининг таъсирчанлиги таъминланади. Тилда сўзнинг кўчма маънолари 
ҳамда уларнинг нарса ва воқеийликка бўлган муносабатига қараб бундай 
лисоний ҳодисалар қуйидагича номланади: метафора, метонимия, синекдоха, 
вазифадошлик.
 
Метафора 
Нутққа образлилик эмоция (турли ҳис-туйғулар) бериш учун нарса ва 
ҳодисалар ўртасидаги ўхшашликка асосланиб, сўзлар ва ибораларнинг кўчма 
маънода қўлланилиши метафора дейилади. 
Уйғун ва Иззат Султоннинг "Навоий" драмасидан келтирилган қуйидаги 
парчага мурожаат қилайлик: 
Навоий: 
Кўзимнинг нури кел, тоза гулим, кел! 
Кунгил боғида сайроқи булбулим. кел! 


53 
Биз бу мисралардаги кўзимнинг нури, тоза гул, сайроқи булбул 
бирикмаларини тўғри маънода тушунмаймиз, балки улар орқали Навоийнинг 
севгилиси - Гулини тушунамиз. 
Ёки, кишининг ёшлигини ғунча, йигитлик даврини умрнинг гули каби 
сўзлар бирикмаси билан; ўлди сўзини хазон бўлди, сўлди каби сўзлар билан 
алмаштириш мумкин. Чунки бу сўзлар англатган маънолар ўртасида қандайдир 
умумийлик мавжуд.
Метафоранинг нутқда қай даражада услубий вазифа бажариши бевосита 
шу кўчим учун асос бўлаётган ўхшашликнинг моҳияти билан ҳам боғлиқдир. 
Метафоралар очиқ ўхшатиш натижасида вужудга келса, у асосан, номинатив 
вазифани бажаради. Шунингдек, метафоралар нутқда лексик воситаларни 
тежаш вазифасини бажаради. Масалан, оҳу кўз, мармар билак метафорик 
бирикмалари оҳу кўзидай чиройли кўз, мармардай оппоқ билак маъноларини 
ифодалайди. Ушбу маъноларни метафорик ифодалаш натижасида кўзидай, 
чиройли, оппоқ сўзларининг қўлланилмаслиги сабабли маълум миқдорда 
нутқнинг таъсирчанлигини кучайтирганлигини сезиш мумкин. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling