Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Синонимларнинг нутқда қўлланилиши 5. Нутқий равонликни бузувчи баъзи омиллар 6. Тиниш белгиларининг услубий вазифаси
5-БОБ. НУТҚ МАДАНИЯТИ ВА ТИЛНИНГ ТАСВИРИЙ ВОСИТАЛАРИ Р Е Ж А: 1. Тасвирий ифодалар − нутқ безаги 2. Мақол ва иборалар − нутқ кўрки 3. Сўз маъноларининг кўчиши−нутқнинг таъсирчанлигини оширувчи восита сифатида 49 4. Синонимларнинг нутқда қўлланилиши 5. Нутқий равонликни бузувчи баъзи омиллар 6. Тиниш белгиларининг услубий вазифаси 7. Кириш сўз ва кириш бирикмаларнинг услубий хусусиятлари 8. Эвфемизмлар ва уларнинг услубий роли Юристлар ҳар доим расмий услуб сўзларидан фойдаланади дейиш бир томонламадир. Юристлар сўзга бой, сўзга чечан, ифодали нутқ туза олишлари учун тилнинг турли тасвирий воситаларини зарур даражада билишлари шарт. Фикрни тўла қонли ифодалаш учун мантиқий фикрлаш билан бирга айни фикр ифодаси учун фавқулодда мувофиқ ва мақсадли сўзларни топа олиш тасвирий воситаларга эҳтиёжни келтириб чиқаради. Бундан келиб чиқадики, сўз қўллашда хатоликка йўл кўйиш, мазмунга путур етказади. Бир сўзга бутун бошли воқеалар, муайян даврнинг маъною мазмунини сингдира олиш нотиқдан тилнинг тасвирий воситаларидан мақсадга мувофиқ ифодаларни танлай олишни талаб этади. Лекин тасвирий воситалардан зўрма-зўраки, керак бўлган-бўлмаган ўринда фойдаланиш ярамайди. Уларга нотиқ зарурат туғилгандагина мурожаат қилиши лозим, акс ҳолда ноўрин қўлланган тил воситалари нутқнинг қимматини ошириш ўрнига унга салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Тасвирий ифодалар − нутқ безаги Нутқнинг таъсирчанлигини оширувчи асосий воситалардан бири тасвирий ифодалардир. Тасвирий ифода - предмет ёки воқеа ва ҳодисаларни ўз номи билан эмас, балки уларнинг ўзига хос белги-хусусиятларини тасвирий усул орқали ифодалаш жараёнидир. Масалан, оқ олтин - пахта, оқ олтин ижодкорлари - пахтакорлар, кумуш тола - пилла, ҳақиқат қўрғони - суд органи, ҳаётимиз қомуси - Конституция, жамиятнинг яраси - ўғри ва фоҳишалар, ҳуқуқ посбонлари - юристлар, жаҳон банкининг ватани - Швейцария ва ҳ.к. Тасвирий ифодалар услубий восита сифатида нутққа образлилик, кўтаринкилик, таъсирийлик бахш этади, жамият тараққиёти талабларидан келиб чиқиб нотиқнинг луғат бойлигини оширади, нутқини безайди. Айниқса, юристлар фаолиятида, жумладан, адвокатларнинг нутқ жараёнида такрорлардан, ортиқча қайтариқлардан қочиш имконини беради. Бўлғуси прокуратура ходимларини, судларни, адвокатларни сўзамолликка, тингловчини эса фалсафий мушоҳада этишга ундайди. Шунингдек, парафразалар (тасвирий ифодалар) фақат жозибадорлик ва образлилик, нутқни бойитиш, унинг мазмунини кўтариш учунгина эмас, балки жамиятнинг олға қадам қўйишга тўсқинлик қилаётган иллатларни фош қилиш, улардан кулиш ва уларга нисбатан қарши курашга чақириш мақсадида ҳам қўлланилади. Бинобарин, 50 тасвирий ифодалар предмет, воқеа-ҳодисаларнинг ўз номи орқали юзага чиқмаган муҳим хусусиятини тасвирлаб, бўрттириб, изоҳлаб ва тўлдириб кўрсатишда нутқий восита ҳисобланади. Ҳар қандай маърифатли одам ўз фаолиятида тасвирий ифодалардан ўринли ва унумли фойдаланса, унинг оғзаки ва ёзма нуқти безанади, таъсирчан бўлади. Ваҳоланки, тасвирий ифодалар нутқий восита сифатида оғзаки нутқимизга ҳам, ёзма нутқимизга ҳам чирой бахш этади. Қолаверса, парафразалар тилимиз бойлиги, маъно имкониятларининг нақадар кенглигини кўрсатувчи омиллардан бири ҳисобланади. Тилда сўз маъноларининг ўзгариши тасодифий бўлмай, балки жамият тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ қонуний ҳодисадир. Жамият тараққиёти натижасида вужудга келган янги предмет ёки ижтимоий ҳаётда вужудга келаётган тушунчалар ҳар доим ҳам янги сўзлар орқалигина ифодаланмай, балки предметнинг маълум белги-хусусиятларини, ўзига хос томонларини очиб берувчи сўзнинг маънолари орқали ҳам тасвирланади. Шунга кўра, сўз маънолари кўчади. Сўз маъноларининг кўчган ҳолда қўлланилиши тилнинг луғат бойлигини оширувчи омиллардан ҳисобланади. Бундан ташқари, сўзларни кўчма маънода қўллаш нутқ равонлиги, ифода мазмундорлигини таъминловчи, образлилик яратишга хизмат қилувчи муҳим восита сифатида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Тилда сўз маънолари метафора, метонимия, синекдоха ва вазифадошлик йўллари (усуллари) орқали кўчади. Бу усуллар тилшуносликда янги сўз ҳосил қилувчи воситалар тарзида қайд этилади. Тасвирий ифодалар (парафразалар)нинг ҳосил бўлишида ҳам ушбу усуллар алоҳида рол ўйнайди. Масалан: оқ олтин -пахта, қора олтин-нефть ёки дала маликаси маккажўхори (метафора усулида); ўзбек романчилик мактабининг асосчиси, ўзбек адабий тилининг асосчиси, ғазал мулкининг султони (метонимия), чарм қўлқоп эгаси, жамиятнинг яраси (синекдоха) кабиларда муайян предметга хос белгининг номи бошқа предметдаги белгига ном сифатида кўчирилган. Шу асосда тасвирий ифодалар тизими бойиб бораверади. Ҳар қандай номни бошқа ном билан алмаштириш парафраза бўлавермайди. Алмаштирилган ном билан тасвирий ифода (парафраза) ўртасида мазмуний жиҳатдан қандайдир боғлиқлик, алоқадорлик, яқинлик бўлиши керак. Шу билан бирга, номи алмаштирилаётган нарсанинг муҳим аҳамиятли томони, хусусияти тўғрисида тингловчида аниқ тасаввур ҳосил бўлиши лозим. Ана шундагина у ҳақиқий парафраза бўла олади. Масалан, ҳуқуқ посбонлари, пайғамбар ёши, юртбоши, мўйқалам соҳиблари, мустақиллигимиз меъмори. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling