Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

Абу Али Ибн Сино 
Буюк табиб, файласуф, шоир Абу Али ибн Сино Шарқ уйғониш даврида 
муҳим ўрин эгаллайди. 
Дунё илм-фани ва маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Абу Али 
ибн Сино қомусий билим соҳиби. Илм-фан, маданият тарихида номи заррин 
ҳарфлар билан битилган. Шарқда табиблик соҳасида донг таратган Ибн Сино 
ғарбда “Авиценна “ номи билан машҳур бўлади. 
Абу Али ибн Сино буюк табиб, математик, файласуф ва шоир сифатида 
280 дан ортиқ қимматбаҳо асарлар ёзиб қолдирган. Тилшунослик, поэзия 


76 
назарияси, мусиқашунослик ба бошқа соҳалар билан ҳам машғул бўлган. “Араб 
тили грамматикаси”, “Шеър тўғрисидаги китоб”, “Мусиқа ҳақида рисола” 
каби асарлар шулар жумласидандир. Ибн Синонинг таълим-тарбия, ахлоқ ва 
нутқ маданияти ҳақидаги қарашлари нотиқлик санъати тарихи билан бевосита 
боғлиқдир. Бу борада Ибн Сино нутқ жараёнида қуйидагиларга қатъий амал 
қилишни уқтиради:
- нутқда оҳанг муҳим ролъ ўйнайди. Шу боис оҳангга эътибор бериш 
лозим; 
- нотиқ биринчи навбатда тингловчилар савиясини, дунёқарашини 
эътиборга олиши керак;
- ортиқ насиҳатгўйлик нутққа путур етказади, ўртоқлик тарзида олиб 
борилган суҳбат кучли таассурот қолдиради;
- барчага ёқимли, мулойим, оҳангдор нутқ мақсадга мувофиқдир; 
- ўринли дашном ҳаётий мисоллар билан қиёслаб берилса, ижобий самара 
бериши табиийдир; 
- нутқ жараёнида эътиқод масаласида бир неча далилларга таянилса
нафақат тингловчига таъсир қилиши мумкин, балки ўзи ҳақида ўйлашга, 
ҳақиқатни излашга ҳаракат қилади; 
- тингловчи нутқни эътибор билан эшитаётганда, нутқ охиригача 
мантиқан изчил давом эттирилиши мақсадга мувофиқдир, акс ҳолда мавзуни 
алмаштиришга тўғри келади.
Ибн Сино фикрича, нотиқ ўз нутқига ниҳоятда эътибор бериши лозим. 
Камчилик, нуқсонларни кўра билиши керак. «Агар бирор камчилик эътибордан 
четда қолса, бутун меҳнат зое кетади ва исталган натижага олиб келмайди»
1
.
Нутқда нотиқ томонидан четлаб ўтилган нуқсонлар, салбий натижаларга 
олиб келиши ҳам мумкин. Бундай камчиликларни Ибн Сино «Сирти тузалган, 
лекин ичидан йиринглаб кетган яра»га қиёслайди. Бу нуқсонлар «вақти билан 
йиринглаб, ўзининг ярамас ва беъмани қиёфасини кўрсатади», - деб алоҳида 
таъкидлайди. Бундай камчиликлар кўпроқ ҳукмрон доира вакилларида учраши 
табиий эди. Шу боис Ибн Сино бу борадаги фикрларни кўпроқ ўшалар нутқига 
тегишлилигини таъкидлайди. «Одамлар ҳукмдорлардан қўрқишлари туфайли 
баъзан уларнинг камчиликларини билсалар ҳам юзига ҳақиқатни айта 
олмайдилар. Амалдорлар ўз нутқларидаги камчиликларни ҳар доим ҳам сеза 
олмайдилар, баъзан эса сезсалар ҳам лавозим, мансабдан фойдаланган ҳолда 
ўзларини бошқалардан устун қўядилар. Бунинг натижасида уларнинг хулқлари 
бузила бошлайди, бу ҳол давлат ишига ҳам салбий таъсир этади», - деб ёзади.
Бундан ташқари, Абу Али ибн Сино ўзининг назмий асаларида ҳам 
нотиқлик, нафосат, сўзга чечанликнинг; киши тафаккури, ақл-идрокининг 
ойнаси тил туфайли эканлигини таъкидлайди: 
Инсон нотиқлиги, саодат тилдан, 
Назокат тилдандир, нафосат тилдан. 
Ҳаёт сабоқлари кўрсатур шуни, 
Дўзах тилдан эрур ва жаннат тилдан. (Ибн Сино. Фаросат илми ҳақида).
1
Ибн Сино фикрлари қуйидаги манбадан олинди: Баротов М. Ибн Сино этикаси. Т., 1969, 20-21-бетлар. 


77 
Ибн Сино давлат бошқаруви тизимида демократик тамойилларга амал 
қилиш тарафдори эди. Шу боис у амалдорлар фаолиятидаги, хусусан, 
нутқидаги хато-камчиликлар вақтида тузатилса, мамлакат пойдевори 
мустаҳкам бўлишини уқтирган эди.
Бутун куч-ғайратини илмга бағишлаган, халқ соғлиги ва мамлакат 
хизмати йўлида фаолият кўрсатган буюк мутафаккир олим 1037 йили оламдан 
ўтди. Унинг муборак номи жаҳоннинг барча мамлакатларида ҳурмат ва 
эҳтиром билан тилга олинади. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling