Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

 
Кай Гракх 
Акаси Тиберий Гракх фаолиятини давом эттирган Кай Гракх ҳам ислоҳот 
тарафдори эди. Шу боис Тиберий Гракхга қарши гуруҳлар Кай Гракх 
фаолиятига қарши кураш бошладилар. Уни сенат қарори билан Сардиния 
оролига ноиб қилиб юборишга эришганлар. Сардинияда кўп турмаган Кай 
Гракх 123 йилда халқ трибуни бўлиш учун ўз номзодини қўйган ва бу 
лавозимга сайланган. Шундан сўнг акаси бошлаган эзгу ишларни давом 
эттиришга киришади. Бу йўлда сабот ва матонат билан курашади.
Кай Гракх сиёсий етук, билимли ва тажрибали, халқ орасида обрў- 
эътибор топган кучли нотиқлардан бири эди. У ўз нутқларида овоз ва оҳанг 
мутаносиблигига эътибор қаратган. Нутқ жараёнида тингловчи диққатини жалб 
қилишнинг бирламчи воситаси оҳангдорликда деб билган. Кай Гракх нутқлари 
давр ижтимоий – сиёсий ҳаётидан келиб чиққан ҳолда жўшқин, хитобларга, 
риторик сўроқларга ва эмоцияга бой бўлган. У тилнинг тасвирий воситаларидан 
сўз санъаткори сифатида усталик билан фойдаланган.
Кай Гракх демократик тузимни ёқлаб, қатор нутқлар сўзлаган. Ҳар гал 
халқ уни олқишлаш билан бир қаторда қўллаб-қувватлаган. Шу боис Рим 
консуллари, сенаторлар нотиқ Кай Гракхдан ҳайиққанлар. Чунки Кай Гракх 
халқни орқасидан эргаштира оладиган йўлбошчилик истеъдодига эга эди. 
Албатта, бу хатти-ҳаракатлар сенат аъзоларига ёқмаган. Ҳатто сенат Гракх 
ўлими учун машҳур нотиқ вазни баробарида олтин ваъда қилган. Бу хабарни 
эшитган Гракх қочишга тайёргарлик кўраётганида, консул аскарлари 
томонидан қўлга олинади. Машҳур нотиқ душманлар қўлида ҳалок бўлишни 
истамай, ўз хоҳишига кўра қули томонидан ўлдирилган.
Жаҳон нотиқлик санъати тарихида ака-ука Гракхлар донишманд нотиқ, ўз 
мустақил фикри ва идора услубига эга бўлган сўз санъаткори сифатида тилга 
олинади. Шу сабабдан улар нотиқлик маданияти тарихида ўлмас маданий 
мероси билан ҳамон улуғ сиймолар қаторидан ўрин эгаллаб келмоқда. 


72 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling