Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 0.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/73
Sana18.06.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1556091
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati 071120101613

пластмассадан қилинган корпусли магнитофон, («қора пластмассали корпус» 
эмас). Жонсиз предметларни ёки воқеа содир бўлган жой ҳолатини баён қилиш 
бўлиб 
ўтган 
воқеалар 
манзарасини 
аниқ 
тиклаш 
имкони 
учун 
фойдаланиладиган аниқловчи сўзлар конструкциясининг кўплиги билан 
фарқланади. 
Хонадонларнинг жойлашиши, хоналар сони, ўғирланган предметларнинг 
жойлашган ўрни ва ҳ.к. 
Ташқи кўринишни тасвирлаш (оғзаки портрет яратиш)да анатомик ва 
антропометрик атамалар (техник терминлар – номенклантуралар): ўрта бўй, 
тахминан 178–180 см, сочи қора, калта, тўғри, юзи думалоқ, қўш ияк, чап 
юзида кичик холи бор. 
Воқеаларга оид маълумотларни беришда махсус тил воситалари мавжуд 
эмас, чунки қонун иложи борича кўрсатмаларнинг сўзма-сўз баён қилинишини 
талаб этади. Воқеаларга оид маълумотлар монолог ёки диалог шаклида 
берилади ва улар биринчи шахс тилидан баён қилинади. 
Сўроқ тугаганидан сўнг баённома гувоҳга ёхуд жабрланувчига берилади 
ва терговчи томонидан ўқиб эшиттирилади (ёки унинг ўзи ўқийди) ҳамда гувоҳ 
ёки жабрланувчи баённомага баённома менинг сўзларим асосида тўғри ёзилган 
(имзо) ёки баённомани ўз қўлим билан ёздим (имзо) деб ёзиб қўяди. 


115 
Терговчи гувоҳнинг ёзма кўрсатмаси билан танишиш жараёнида қўшимча 
саволлар бериши мумкин. Агар баённома бир неча бетдан иборат бўлса, унинг 
ҳар бир бетига имзо қўйилади. 
Гумон қилинувчи ва жабрланувчининг баённомаси ҳам тахминан шундай 
расмийлаштирилади, гумон қилинувчига муайян моддалар бўйича унинг 
ҳуқуқлари тушунтирилади, қандай жиноятни содир этганликда гумон 
қилинаётганлиги тушунтирилади, шунингдек бу ҳақда сўроқ қилиш 
баённомасига белгилаб қўйилади. Агар гумон қилинувчи ушланган бўлса, 
унинг сўроқ қилиниши у ушланган дақиқадан бошлаб 24 соатдан 
кечиктирмасдан ўтказилади.
Жиноят иши бўйича тузилган ҳужжатлар хатосиз ёзилган бўлиши лозим. 
Бу муҳим талаб ҳақида гапирганда, одатда саводхонликнинг даражаси , яъни 
ёзма нутқнинг орфографик, пунктацион ва грамматик жиҳатдан тўғрилиги 
назарда тутилади. 
Аслида саводхонлик орфографик, пунктуацион ва грамматик нормаларга 
риоя қилинишини талаб этади. Имловий қийинчиликлар асосан бошқа тилдан 
ўтган сўзларда юз беради (масалан, наркологик ўрнига норкологик деб 
ёзишади). 
Баъзан материалларда битта сўзнинг бир неча хил ёзилганини кўриш 
мумкин. Суд-тергов ҳужжатларида тиниш белгилари жуда кўп бўлади: бирор-
бир муҳим ҳолатни ажратиб кўрсатиш мақсадида деярли ҳар бир сўздан кейин 
вергул қўйишади, бу эса матнни тушунишда қийинчилик туғдиради. Шунинг 
учун ҳам фақат зарур ҳолатда тиниш белгиларини қўллаш зарур. 
Русийзабон бўлган кишилар тузган айрим ҳужжатларда грамматик 
нормаларнинг қўпол бузилиши кўп учрайди.
Касбий тил саводхонлиги шунинг учун ҳам зарурки, суд-тергов 
ҳужжатларида тил бевосита ҳуқуқий фикрни ифодалайди. Касбий фикрлашнинг 
ўзига хосликлари таъсирида шаклланган барча термин ва атамалар, махсус 
тушунчалар, конструкциялар ҳуқуқий билимларнинг ҳозирги даражаси билан 
мос келиши ва фақат зарур бўлган пайтдагина қўлланилиши лозим.
Оддий нутқдаги сўзлар ҳам суд-тергов ҳужжатларида махсус мазмун касб 
этиши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур. Масалан, «маст ҳолатда бўлган» ва 
«спиртли ичимлик истеъмол қилган» ифодалари бир хил маънодаги 
тушунчалар – оддий алкогол ҳам, наркотиклар ҳам, турли оғирликдаги 
патологик ичкиликбозлар ҳам маст ҳолатда бўлиши мумкин. Спиртли 
ичимликларга эса инсон организмига таъсир қилиш даражасига қараб, уч 
гуруҳдаги ичимликлар киради. 
Суд-тергов ҳужжатларининг коммуникатив саводхонлиги деганда иш 
материаллари билан танишган турли кишиларнинг уларни тушунишлари 
англашилади. Маълумки, ҳужжатларда турли манбалардан олинган 
маълумотлар мавжуд бўлади. Шунинг билан бирга, ҳужжат матнига 
терговчининг нутқий, ҳаётий ва касбий тажрибаси ҳам сезиларли даражада 
таъсир кўрсатади.
Саводли ёзилган ҳужжат айнан бир матннинг турлича англанишининг 
олдини олади. Фақат шундагина ҳужжат «бир маъноли» бўлади. «Бир 


116 
маъноликни» юристларнинг ўзлари ҳам кўпинча касбий нутқнинг энг муҳим 
сифатларидан бири деб аташади. Бироқ «бир маънолилик»ка амалий жиҳатдан 
эришиш қийин (шунинг учун ҳам бу сўзни қўштироқ ичига олишга тўғри 
келади): ҳар бир табиий тилнинг ўзига хослиги – сўзларнинг кўп маънога эга 
бўлишидир. Ахир тилда, унинг чекланган бирликлари билан тилга оид 
бўлмаган фаолиятнинг барча мураккаб ҳолатлари тизимлаштирилади. Шунинг 
учун ҳам бир хил маъно ҳақида эмас, балки ҳужжатнинг аниқлиги тўғрисида 
гапириш мақсадга мувофиқ бўларди. Агар ҳужжатдаги маълумотлар жиддий 
қабул қилишга мўлжалланган бўлсагина, у аниқ бўлади. Ўз навбатида, 
коммуникатив саводхонлик аниқлик, равшанлик, матннинг грамматик тўғри 
ёзилганлиги каби қатор сифатларни ҳам назарда тутади. Мазкур талабларга 
риоя қилингандагина ҳужжатдан уни тузган одамнинг мақсадини тўғри англаб 
олса бўлади. 
Шундай 
қилиб, 
процессуал 
ҳужжатларни 
тузишда 
юристдан 
саводхонликнинг муайян даражаси, мантиқ қонунларини билиш, юридик 
ҳужжатнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, улкан луғат бойлиги 
жамғармасидан мос келадиган сўзни танлаш қобилиятига эга бўлиш талаб 
этилади. 
Айнан мана шу талаблар, ўз навбатида, тергов олиб бориш маданиятига 
ҳам, судлов ишлари маданиятига ҳам таъсир кўрсатади. Бу ҳол процессуал 
юридик ҳужжатларни нутқий маданият кўникмалари асосида туза оладиган 
профессионал юристлар фаолиятига ҳам бевосита тааллуқлидир. 

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling