Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Download 0.96 Mb. Pdf ko'rish
|
yuristning nutq madaniyati 071120101613
ҳукмлар, суд қарорлари киради. Уларнинг намунавий мазмуни– бирор-бир
масаланинг қонуний, асосли равишда ҳал қилинишидан иборат. Масалан: тергов органларининг қарорларида тергов ҳаракатлари учун зарур бўлган айбланувчининг ва жабрланувчининг иқрор бўлиши тўғрисидаги процессуал ҳолат (экспертиза тайинлаш тўғрисидаги қарор ва бошқа амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаракатлар.); жиноят ишининг ҳаракатланиши тўғрисидаги қарор (ишни ҳаракатдан тўхтатиш тўғрисидаги қарор) чиқарилиши мумкин. Айблов хулосаларида терговчининг айбловни ифода қилиш ва ишни судга топшириш тўғрисидаги қатъий қарорига асосланилади. Ҳукм судланувчининг айбдорлигини ва унга тайинланган жазо чорасини (ёки судланувчининг айбсиз эканлигининг ҳуқуқий оқибатини) белгиловчи қарордан 112 иборат бўлади. Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларида бирор-бир юридик фактнинг мавжудлиги (ёки мавжуд эмаслиги) тасдиқланади. Қарор-ҳужжатларнинг тузилиши қонунда белгилаб қўйилган ва улар 3 қисмдан иборат бўлади. Қарор ҳужжатларининг кириш қисмида одатда битта гапда аниқловчи ва ҳолларнинг турли кўринишлари иштирок этади. Асосий урғу қарор матнидаги ўрин ва пайт ҳолларига тушади. Қонун у ёки бу процессуал ҳаракатларнинг муддатини қатъий чеклаб қўйган. Масалан, жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор, қоида тариқасида, содир этилган ёки тайёрланаётган жиноят ҳақида лавозимдаги шахсдан маълумот олинган кундан бошлаб, 3 кундан кечиктирмасдан чиқарилиши лозим. Тергов (ёки суриштирув) жиноят содир этилган жойда олиб борилади. Шунинг учун ҳам кириш қисмидаги ўрин ва пайт ҳоли оддий матндагига қарагандагидан ҳам кўпроқ маъно юкига эга ва уларнинг ажратиб кўрсатилиши мақсадга мувофиқдир; тарз ҳоллари ҳар доим вергул билан ажратиб кўрсатилади. Вергул билан ажратилган аниқловчилар одатда ёйиқ ҳолда қўлланилади: ... моддада кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича қўзғатилган иш материали. Сўнгра ҳуқуқий нормага ҳавола қилинади (модданинг рақами кўрсатилади). Бунда ҳавола маълумотнинг мустақил таркибий қисми ҳисобланмайди, балки «жиноят» тушунчасини аниқлаштириш учун хизмат қилади. Айрим қарор-ҳужжатлари (масалан, қамоқ тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги қарор)да кириш қисми прокурорнинг грифи сифатида розиман, санкция бераман маъносидаги ажратиб кўрсатилган биринчи шахс бирликдаги ҳозирги замон феъллари билан ифодаланади. Қарор-ҳужжатларнинг баён қисми ҳажми бир гапдан бир неча гапгача бўлиши мумкин. Баён қисмининг ҳажми қарор қайси босқичда чиқарилганига, яъни ишнинг ҳақиқий ҳолатини қанчалик тўлиқ акс эттириш заруратига боғлиқ бўлади. Баён қисмининг энг катта ҳажми якуний қарорларда учрайди. Баён қисмидаги ҳуқуқ нормаларига ҳавола (ЖПК да назарда тутилган бирор-бир ҳуқуқий нормани) қўллаб равишдоши билан ифодаланади ва вергул билан ажратиб кўрсатилади ҳамда кириш қисмидагига нисбатан катта ахборот мустақиллигига эга, чунки қўллаб ҳаволаси агар яна қандайдир қўшимча маълумот бўлса ва улар «ва» боғловчиси билан битта гапга бирлаштирилган бўлса, унда эътиборга олиб иборасини қўллаш мумкин. Қарор-ҳужжатларнинг қарор қабул қилиш қисми сарлавҳа кўринишида тузилади ва улар икки нуқтадан кейин бош ҳарфлар билан ҳамда бир-биридан нуқталар ёрдамида ажратиб ёзилиши лозим. Грамматик сарлавҳалар инфинитив (феълнинг ноаниқ кўринишидаги гаплар) гапларни янада таъкидлаб кўрсатувчи ибора урғуси гапнинг охирги қисмига тушадиган инфинитив гаплардан ташкил топади. Бетараф баён қилиш оҳанги фармойиш бериш, амр қилиш оҳанги билан алмашади ва инфинитив гаплар ўз фикрини ифодалашнинг асосий бўғини сифатида ажратилади. Қарор-ҳужжатларнинг тузилиш қисмлари мантиқий жиҳатдан боғланган бўлиши зарур (аниқладим, қарор қиламан, айбдор ва улардан келиб чиқадиган сўзларнинг бири-бирига боғланиши). 113 Қарор-ҳужжатларнинг услубий модели маълумотларнинг ҳар учала турини ўзида жамлайди. Қайд қилувчи маълумотлар кириш қисмида баён қилинади ва ҳозирги замон феъли шаклида ифодаланади. Воқеа-ҳодисаларга оид маълумотлар баён қисмида ифодаланади. Қайд қилувчи маълумотлар билан воқеа-ҳодисаларга оид маълумотларнинг навбатма-навбат келиши мазкур иш юзасидан тўпланган барча далилларни бир тизимга солиш имконини беради. Матнга далиллар манбаини кўрсатувчи (эксперт хулосасига асосан, Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling