Назарий билишнинг методологик тамойиллари.
Назарий билишнинг қуйидаги методологик тамойиллари мавжуд:
1) билишнинг ўзига хос тамойили. Ҳар бир тадқиқотларнинг ўзига керакли
бўлган усуллари бор, уларни қай даража ва қаерда ишлатиш ва қачон
тўхтатиш кераклигини билиш лозим.
2) тизимлийлик тамойили. (яъни ўрганилаѐтган предмет (юридик
психология) ни тизим сифатида қабул қилишимиз керак (жиноий ҳуқуқ,
криминалогия, дастлабки тергов, суд, қайта тарбиялаш) Бу аспектлар
бир-бирига тизимли боғлиқ.
3) ривожланиш тамойили. Ўрганилаѐтган объект ҳар вақт ҳаракатда
бўлиши ва ишини назарда тутиш лозим.
Юридик фаолиятда шахсни ўрганишнинг
психологик усуллари.
Шахсни ўрганишда унинг психологик хусусиятлари, психик жиҳатлари,
сифатлари, тарбияси, фаолияти тажрибаларига эътибор бериш керак. Яъни:
- биологик нуқтаи назаридан - темпераменти (нерв тизимининг
жиҳатлари; фаол ҳолатга келиши-пасайиши, ривожланиши, доимийлиги)
психик жараѐнлари (сезги, қабул қилиши тасаввури ва ҳ.к.)
- ижтимоий нуқтаи назаридан - жамиятга бўлган муносабати
(дунѐқараши ишончи, интилиши, мулоқоти, қониқишлари, ижтимоий роллари
ва ҳ.к.)
- билими, тажрибаси- интеллектуал ва психологик хусусиятлари, (ақлий
сифатлари, маданияти, дунѐ қарашларининг кенглиги; психик хусусияти;
тафаккури, хотираси қабул қилиши ва ҳ.к.)
Шахсни ўрганишда қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
- психологик тестлар;
- 10 та сўз ўрганиш (.А.Р.Лурея) 10 та сўзни такрорлаш қай даражада
эканлигини аниқлаш;
- тушунчаларни таққослаш (1 жуфт сўзларнинг ўхшашлиги ва фарқини
аниқлаш)
- воқеани кетма-кетлигини аниқлаш (кароточкаларни тўғри таҳлаб воқеани
кетма-кетлигини ѐритиб бериш);
- билвосита эслаб қолиш (А.Н. Леонтьев карточкалар орқали сўз ѐрдамида
керакли карточкани топиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |