Ушбу «схема» орқали мулоқот жараѐнида қизиқтираѐтган шахс
тўғрисида маълумот йиғилади ва унга баҳо бериш амалга оширилади. Мулоқот
жараѐнида турли усуллардан фойдаланиш мумкин (м-н: таржимаи ҳол усули,
тест, хатларни анализ қилиш ва ҳ.к.).
Жиноятчи шахслар билан музокара юритишнинг (ўрнатишнинг)
психологик аспектлари.
Жиноятчи шахслар билан музокара юритиш яъни,
улар билан
дипломатик муносабатда бўлиш қадим замонлардан бошлаб интеллектуал
фаолиятнинг жуда мурақаб тури ҳисобланиб, ҳаф-ҳатар ва низоларни бартараф
қилиш ва ўзаро келишув ўрнатишга қаратилган.
Бу келишувга яқинлашиш учун, у ѐки бу томонлардан «иродавий куч»
талаб қилинади ва унинг асосида керакли бўлган таклиф, талаб,
шарт ва
тилаклар қабул қилинади.
Музокара – бу одамзод мулоқатининг универсал воситаси ҳисобланиб, у
орқали томонларнинг қизиқиш ва фикрларининг бир бирига тўғри келмаслик
ҳолатлари бартараф килинади ва ўзаро келишув юзага келади.
Музокаралар юритиш – бу
катта санъатдир, бу ерда одамларнинг ҳис
тўйғулари, умидлари акс эттирилади.
Музокарачиларнинг ҳоҳиш, қобилиятлари, индивидуал хусусиятларини
инобатга олган ҳолда музокара юритилади.
Музокарани ташкил қилишда ташкилотчилар психология ва педагогикага
оид билимлар билан қуролланишлари,
интеллектуал, коммуникатив
қобилиятлари эга бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: