Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент шаҳар юридик техникуми
Download 296,52 Kb.
|
Юридик хизмат амалиёт дастур
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ
таништирув ВА МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТиНИНГ дастури (5.33.01.10 “Юридик ҳизмат” йўналиши) Тошкент-2022
КИРИШ Ўқувчилар таништирув ва малакавий амалиётини ўташ дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПҚ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низом ва Адлия вазирлиги юридик техникумларининг ўқувчиларини билими, малакаси ва кўникмаларига қўйилган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда республикамизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ёшларни ҳар томонлама етук, билимли, маънавий ва жисмоний жиҳатдан баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, замонавий билимларни пухта эгаллаган ўқувчи ёшларга эътибор тобора кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам малакали, етук ўрта махсус профессионал ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашга бўлган муносабат давлатимизнинг диққат эътиборидаги масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, ҳуқуқий амалиётни янада такомиллаштириш зарурияти ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизими олдига жиддий вазифаларни қуймоқда. Бугунги кунда малакали ҳуқуқшунос мутахассисларга эҳтиёжнинг ортиб бориши натижасида ўқувчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳуқуқшунос мутахассислар зарур бўладиган ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда амалиётни ўташлари келгусида ёшларни иш билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал қилиш имконини беради. Зеро, ўқувчи ўқиш давомида олган назарий билимларини амалиёт даврида синаб кўрмас экан, ҳар томонлама етук, малакали ҳуқуқшунос тайёрлаб бўлмайди. Малакали ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёж кундан-кунга ортиб бориши муносабати билан ўқувчиларнинг амалиётни ўқишдан ажралган ҳолда ўташи давр талаби бўлиб қолмоқда. Шунинг учун ҳам ўқувчиларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш ўқувчиларнинг амалиётга оид билимларини оширишда муҳим омил ҳисобланади. Зеро, жамиятнинг барча соҳаларида малакали ҳуқуқшунос кадрларга бўлган эҳтиёжнинг тобора ошиб бораётганлиги ҳуқуқшунос кадрларнинг малакаси янада юқори бўлишини тақозо этмоқда. Download 296,52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling