Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги Тошкент шахар Юнус Обод тумани 18-мавзе 53-уй


Download 14.22 Kb.
Sana06.02.2023
Hajmi14.22 Kb.
#1171650
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги
Тошкент шахар Юнус Обод тумани 18-мавзе 53-уй,
28-хонадонда яшовчиси Қосимова Г. тель. 99 794 81 63

АРИЗА

Юнус Обод тумани 18-мавзеда жойлашган "Беғубор" махалласига қарашли 51 ва 53 тўққиз қаватли уйларнинг орасидаги майдон тўрт томондан баланд бинолар билан ўралган: олд томони қатор кетма-кет дўконлар, тўртинчи томонида эса баланд, узун янги қурилган кўпқаватли уй биноси. Бу тўрт томони ўралган майдон шу тўққиз қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг фарзандлари ва ўзлари учун болалар ўйингоҳи ва "беседка", очиқ майдон кўринишида эди. Лекин тахминан 2021 йил декабрь ойининг охирида хеч қандай хужжатларсиз, ахолининг қаршилигига қарамай махалла раиси Ахмедова Лайлонинг ташаббуси билан шу майдонда жойлашган тепаси ёпиқ " Беседка" икки кун ичида чойхона ва новвойхонага айлантирилди. Бу қурилманинг ноқонуний эканини ва у Ахмедова Л.нинг ташаббуси билан қурилаётнанини ўзини тадбиркор деб таништирган Умид Шамсиев бир неча марта таъкидлаган, лекин хужжатлар бўлмаслигига қарамай бу қурилишга хеч ким тўсқинлик қила олмаслигини аҳолига бир неча марта таъкидлаган. Бу қурилмалардан ҳали-хануз ахоли норози. Нима учун ўзи тўрт томондан ўралган майдонга яна хеч қандай хужжатларсиз хунук бино қурилиши мумкин?!. Аҳолининг наввойхонага умуман эҳтиёжи йўқ, айтганимиздек, қатор дўконлар ичида хамма нон махсулотлари сотилади, ундан ташқари бир неча йилдан бери новвойхона ишлайди. Аҳолини эса очиқ майдонга, болалар ўйингоҳига эҳтиёжи бор. Бу ноқонуний бинони "чойхона" қисми 24-октябрда NYLL-00623-son рақами билан Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг хузуридаги Кадастр Агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ноқонунийлиги туфайли бартараф этиш мақсадида Мирзо Улуғбек туманлараро судига даъво аризаси киритилган. Савол:


1. Нима учун "новвойхона" ҳам судга берилмаган? Бу бино ҳам умуман хужжатларсиз қурилган. Лекин қандай қилиб ўша вақтда хокимият томонидан рухсат олинган. Рай.газ.таъминотига мурожаат қилсак, "новвойхона"ни кадастр хужжатлари бор эканлигини айтишди. Бу масалага яхшилаб ойдинлик киритишингизни талаб қиламиз. Кўз ўнгимизда хужжатсиз қурилган бинони қандай қилиб хужжати пайдо бўлиб қолди.
2. Махалла худудида Ахмедова Л. ва у орқали бошқа "тадбиркорлар" томонидан Ўзбекистон президентининг " тадбиркорларни қўллаб қувватлаш" сиёсати ниқоб қилиб олиниб, аҳолини эҳтиёжидан ташқари қурилмалар махалла худудидаги яшил дарахтларни кесиб, аҳолини хордиқ чиқарадиган майдонларини йўқотиб қурилиб ётилинибти. Нима учун президент томонидан яшил худудларни кўпайтириш, аҳолига қулайликлар яратиш сиёсати бир четга суриб қўйилиняпти. Яшил худудларини хўжакўрсинга пайдо қилиниб, Ахмедова Л.ни ўзига хар ҳил йўллар билан оғдириб олган фуқаролари розилиги билан шундай " Новвойхона ва Чойхоналар" қурилиб кетилинаверади.
Бу муоммаларга қонун доирасида чора кўришингизни сўраймиз.

Қосимова Г. тель. 99 794 81 63
Download 14.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling