6-мавзу. Давлат механизми
Мақсади: Давлат механизми тушунчаси ва таркибий қисмларини; давлат аппаратини ташкил этиш ва фаолиятини амалга ошириш тамойилларини; давлат органлари тушунчаси ва уларнинг таснифини ўрганиш.
Маърузалар
1. Давлат механизми, аппарати ва давлат органлари
2. Давлат органларининг турлари
3.Давлат органларини ташкил этиш ва фаолиятини амалга оширишнинг тамойиллари
Рефератлар
1. Давлат хизмати
2. Давлат механизмида ҳокимиятлар бўлиниши тамойили:
назария ва амалиёт
3. Бюрократия ва бюрократизм
Муҳокама учун саволлар
1.Ўзбекистонда давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари
2.Ўзбекистон Республикасида жамиятни янгилаш ва демократлаштириш шароитида давлат механизмини ислоҳ қилиш масалалари
3. Давлат органлари тизими: тушунчаси, белгилари ва таснифи
Мустақил иш учун вазифалар
Амалий машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида юқоридаги кўрсатилган саволлардан бирига адабиётлари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб тайёрлаш
Тест саволлари
Ҳокимиятнинг тақсимланиши нима?
А) ҳокимиятнинг судлов, милиция ва ташқи ишлар вазирлиги функцияларига тақсимланиши
В) ҳокимият ваколатларининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва судлов органларига тақсимланиши
С) ҳокимиятнинг Вазирлар Маҳкамаси, прокуратура ва судлов органларига бўлиниши
D) ҳокимиятни олий ва маҳаллий органларга тақсимланиши
Е) ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларига тақсимланиши
Ўзбекистонда ижроия ҳокимият органлари тизимига қайси органлар киради?
А) Президент, судлар, вазирликлар
В) Олий Мажлис, Конституциявий суд ва прокуратура
С)Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари
D) Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар ва Қонунчилик палатаси Кенгаши
Е) Президент, Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар
Do'stlaringiz bilan baham: |