Сиёсий тизимни нималар ташкил қилади?
А) жамоат бирлашмалари, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар
В) ноҳукумат, диний бирлашмалар ва сиёсий партиялар
С) сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, ноҳукумат ташкилотлари
D) нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Е) давлат, сиёсий партиялар, сиёсий ҳаракатлар, жамоат бирлашмалари
Демократик жамият нима?
А) Бундай жамиятда фақат ишчи ва деҳқонларни ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинади
В) Бу жамиятда йирик фабрика ва завод эгалари иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади
С) Бундай жамиятда иқтисодий жиҳатдан ҳукмрон шахсларнинг манфаатлари олий қадрият сифатида тан олинади
D) Бу жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида тан олинади ҳамда ҳокимият халқ томонидан амалга оширилади
Е) Бу жамиятда давлат манфаатлари инсон манфаатларидан юқори туради
Қуйидагилардан қайси бирлари давлатнинг технократик назарияси вакиллари ҳисобланади?
А) Т Веблен, Д.Барнхейм, Г.Саймон, Д.Белл
В) Д.Мюрдал, А Цигу, К.Боулдинг, В.Мунд
С) Д.Сартори, Т Дай, Х Лассуэл
D) Р.Арон, Д.Гэлбрейт, П.Сорокин
Е) Г.Ласки, М.Дюверже, Р.Дарендорф, Р.Далл
Давлатга берилган замонавий таърифни аниқланг?
А) давлат манфаатларини шахс манфаатларидан устун қўювчи ҳамда ўзининг мажбурлов аппаратига эга бўлган сиёсий-ҳуқуқий ташкилот
В) молиявий жиҳатдан ҳукмрон бўлган ҳамда барча фуқароларга иқтисодий жиҳатдан ёрдам берувчи сиёсий ташкилот
С) ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириб турувчи, ҳамма учун мажбурий бўлган ҳуқуқий нормалар чиқарувчи ва мажбурлов аппаратига эга бўлган сиёсий ташкилотдир
D) иқтисодий жиҳатдан хукмрон синфнинг манфаатини ҳимоя қилувчи сиёсий партиялар ва бошқа ташкилотларнинг йиғиндиси
Е) жамиятда адолатни ўрнатувчи, сиёсий арбобларни давлатни бошқаришда бирлаштирувчи мураккаб сиёсий ва юридик ташкилот
Do'stlaringiz bilan baham: |