Давлатнинг моҳиятини тушунишда қандай назарий ёндашувлар мавжуд?
А) Ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва тарихий
В) Сиёсий, иқтисодий, мафкуравий ва эвристик
С) Ижтимоий, синфий ва сиёсий - ҳуқуқий
D) Ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий ва сиёсий
Е) Маънавий, моддий, сиёсий ва ҳуқуқий
Давлатнинг сиёсий тизимдаги ўрни ва роли қуйидаги қайси жиҳатлари билан белгиланади?
А) Давлат жамиятни такомиллаштиришда муҳим рол ўйнайди, ҳамма ва ҳар бир одам манфаатлари йўлида уни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди
В) барча жавоблар тўғри
С) Давлат барча фуқароларнинг ташкилоти сифатида майдонга чиқади ва давлат бошқарув ва мажбурловнинг махсус маҳкамаларига эга
D) Давлат турли ишонтирув ва мажбурлов услубларидан фойдаланиш имконини берадиган кенг тармоқли юридик воситалар тизимига эга
Е) Давлат ўз суверенитетига эга бўлиб, бутун мамлакат миқёсида ягона тўлақонли ҳокимиятни амалга оширувчи сиёсий ташкилот
Қайси назарий ёндашувда давлат ҳукмдор ва халқ ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи восита ҳисобланади дейилган?
А) Иқтисодий-назарий ёндашувда
В) тарихий-назарий ёндашувда
С) Сиёсий-назарий ёндашувда
D) Синфий-назарий ёндашувда
Е) Шартнома-назарий ёндашувда
Жамият сиёсий тизими қандай таркибий қисмлардан иборат?
А) нодавлат ташкилотлари, фуқаролар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат
В) сиёсий партиялар, халқаро ташкилотлар, қонун чиқарувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан иборат
С) фақат сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан иборат
D) суд органлари, қонун чиқарувчи органлар, ижро этувчи органлар ва сиёсий партиялардан иборат
Е) Давлат, сиёсий партиялар, жамоат уюшмалари, нодавлат-нотижорат ташкилотларидан ташкил топган
Do'stlaringiz bilan baham: |