143
8-масала
Ўзини ўзи ўлдириш ѐки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш
даражасига етказиш (ЖК 103-моддаси) жинояти бўйича
айбдор томонидан
жабрланувчига нисбатан бошқа оғирроқ
жиноят содир этилганлиги
оқибатида юз
берганда, ўзини ўзи ўлдириш
даражасига етказишдаги
айбдорнинг ҳаракатлари қайси ҳолатда қўшимча тавсифлашни талаб қилади?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарорига асосланиб беринг.
9-масала
Ўзини ўзи ўлдириш ѐки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига
етказиш (ЖК 103-моддаси) жинояти бўйича айбдорнинг ҳаракатини ўзини
ўзи ўлдиришга суиқасд қилган ҳолларда Жиноят кодексининг 25-моддаси
билан қўшимча тавсифлаш талаб қилинадими?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарорига асосланиб беринг.
10-масала
Баданга шикаст етказишга оид ишлар бўйича қилмишни тўғри
квалификация қилиш ҳамда айбдорга адолатли жазо белгиланиши учун қайси
ҳолатлар аниқланиши лозим?
1) айб шакли;
2) баданга шикаст етказиш мотиви;
3) баданга шикаст етказиш мақсади;
4) баданга шикаст етказиш усули;
5) айбдорнинг қилмиши билан келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий
боғланиш мавжудлиги;
6) юқорида келтирилганларнинг барчаси.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарорига асосланиб беринг.
11-масала
Фуқаро П. томондан Л.га баданнинг
тузалмайдиган даражада
хунукланиши билан боғлиқ,
жумладан, жарроҳлик
аралашувисиз бартараф
этиб бўлмайдиган инсон қиѐфасига ѐқимсиз, сескантирадиган кўриниш
берувчи жароҳат етказиди.
– айбдорнинг харакати ЖКнинг қайси моддаси бўйича
квалификация
қилиниши лозим?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми
қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: