272
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон
Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
37-масала
Гиѐҳвандлик воситалари таъсири остида бўлган У. кўчада аѐлларга
тегожоғлиқ қилиб, уларни хар-хил уят сўзлар билан хақоратлаб юрганлиги
учун маҳалла профилактика
инспектори томонидан ушланиб,
уни ИИОга
олиб келаѐтган пайтида фуқаро У. профилактика инспекторига қаршилик
кўрсатиб, унинг баданига енгил шикаст етказиб, қочиб кетди. Орадан бир кун
ўтганидан кейин фуқаро У. қўлга олинди.
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро П.нинг қилмишини Жиноят кодекси 277-
м. 3-қ. «г» б. (жамоат тартибини сақлаш
вазифасини бажариб турган
ҳокимият вакили ѐки жамоатчилик вакилига ѐхуд безорилик ҳаракатларининг
олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир
этилган безорилик) сифатида квалификация қилиш мумкинми?
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
38-масала
Фуқаро Ш. бир нeча маротаба вояга етмаган Б. ва И.ларни
спиртли
ичимликлар ичишга жалб қилди.
Спиртли ичимликларни ичгандан сўнг Ш. уларни қимор ўйнашга
ўргатди.
Бундан ташқари Ш. бир нeча маротаба турли шахсларга ўзининг яшаш
хоналаридан бирини қимор ўйнаш учун тақдим қилган.
– мазкур ҳолат бўйича фуқаро П.нинг жавобгарлик масаласини ҳал
қилинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд
Пленумининг қарорига асосланиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: