Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
47-масала
Давлат тест марказида тест жавобларини текшириш гуруҳида масъул 
бўлиб ишловчи П. Тошкент давлат юридик университетининг профессор-
ўқитувчилари Р. ва Л.лар билан тил бириктириб, ахборот-ҳисоблаш тизимига 
рухсатсиз кириб, 25 нафар абитуриентларнинг тест жавобларини сунъий 
равишда кўтариб қўйди. 
– П., Р. ва Л.ларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беринг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
48-масала
Oмма oлдида автoмoбилини тeз юришини мақтанмoқчи бўлиб, фуқарo O. 
тeзликни oширди.
Свeтoфoр яқинида автoмoбилини тўxтатмoқчи бўлганида автoмoбилнинг 
тoрмoз тизими ишламади.
Бунинг натижасида йўл транспoрт тўқнашуви сoдир бўлди. Фуқарo 
O.нинг ѐнида ўтирган таниши З.га oғир шикаст йeтди. 
– мазкур хoлат бўйича фуқарo O.нинг кeлиб чиққан oқибатларга 
нисбатан мунoсабатини аниқланг. 
– хайдoвчи O.нинг қилмиши Жинoят кoдeксининг 266-мoддасининг 
қайси қисмига тeгишли? 


275 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
49-масала 
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида фуқаро С. 
томорқасида бир туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаб, келгусида сотиш 
мақсадини кўзламай, ўзи истеъмол қилиши учун ўз уйида сақлаб келганлиги 
аниқланган.
– фуқарo С.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Экиб, парваришланган тақиқланган экинларнинг миқдори қандай 
аниқланади? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
50-масала 
Фуқаро А қўшниси Х.нинг гиѐҳвандлик воситасини сотиб олиш ниятини 
билиб қолди.
Уни алдамоқчи бўлиб, қоғозга ўралган қуритилган, оддий бодом дарахти 
баргларини гиѐҳвандлик воситаси деб 450.000 сўмга сотди. Ҳакимов 
алданганини билиб қолиб пулни қайтаришни сўради.
А. агар пулни талаб қилсанг ички ишлар органларига сени қилмишингни 
етказаман деб қўрқитди. 
– мазкур ҳолат бўйича айбдорларнинг қилмишини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling