Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
52-масала 
Лейтенант О. бошчилигида спорт машқларини бажараѐтган аскарлардан 
бири оддий аскар Б. чарчаганлигини, боши айланаѐтганлигини айтганига 
қарамасдан лейтенант О. унга машқни давом эттириш ҳақида буйруқ берган.
Машқни бажараѐтган Б. турникдан ерга боши билан йиқилиб тушиб, 
соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати олган.
– Лейтенант О.нинг ҳаракатини квалификация қилинг. 
– Ижтимоий хавфли қилмиш тушунчасини айтинг.
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
53-масала
Оддий аскар Й. ҳарбий қисм молия бўлинмасидан 20 000 000 сўм пулни 
ўғирлаб, ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кетган. Ўғирланган 
пулларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб, 6 ойдан сўнг ҳарбий қисмга ўз 
ихтиѐри билан қайтиб бориб, молия бўлимидан ўғирлаган 20 000 000 сўм 
пулни қайтариб берган.
– Оддий аскар Й.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. 
– Жиноятга суиқасд қилиш билан жиноятдан ихтиѐрий қайтишнинг 
фарқи нимада? 


297 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
54-масала 
Ҳарбий хизматчи Г. оилавий жанжал вақтида турмуш ўртоғини 
қўрқитмоқчи бўлди. Шу мақсадда у сохта ғазаб билан, ўқланмаган деб 
ўйлаган тўппончасини хотинига қаратган. Г. учун кутилмаганда тўппонча 
отилади, аммо ўқ турмуш ўртоғига тегмаган.
Г.нинг қайнонаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи идораларига мурожаат 
қилиб, куѐви қизининг ҳаѐтига суиқасд қилганлиги учун жиноий 
жавобгарликка тортишни сўраган. 
– фуқарo Г.нинг қилмишини квалификация қилинг. 
– Айб шакллари ва уларнинг тарифини айтиб беринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling