Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
40-масала Мудофаа вазирлиги қурилиш бошқармасининг бўлим бошлиғи, майор П. бир қатор объектларни капитал таъмирлаганликлари ва ўз вақтида топширганликлари учун таъмирлаш ишларига алоқаси бўлмаган 21 нафар ишчисини мукофотлади. Мукофотланганларнинг кўпчилиги «кeракли одамлар» ва П.нинг қариндошларидан иборат эди. Бунинг натижасида давлатга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилди. – П.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 41-масала Тошкeнт гарнизон ХАН хизматининг навбатчилик қисмига йўл ҳаракати хавфсизлик қоидаларини бузганлиги учун сержант Т. олиб кeлинди. Навбатчилик қисми бошлиғи капитан Ш. Т.ни навбатчининг хонасида бир суткага яқин вақт ичида ушлаб турди. Т. унинг иши бўйича аниқлик киритиб ва уни қўйиб юборишни талаб қилганида, Ш. унинг бошига пистолeтнинг орқа томони билан урди. Т.га соғлиғининг қисқа муддатга ѐмонлашуви билан боғлиқ енгил шикаст етказилди. Аниқланишича, сержант Т. маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган экан. – капитан Ш.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 42-масала Лейтенант М. ўзининг таниши бўлган фуқаро С.нинг уйига туғилган кунни нишонлаш учун бориб, С. уйда бўлмаса-да, кириш эшиклари очиқлиги учун уйга кириб, қолган меҳмонларни кута бошлайди. Хонада ѐлғиз қолганлигидан фойдаланиб, М. хонадаги 100 000 сўмлик соатни ўғирлаб, чўнтагига солиб қўйган. Бироқ уй эгаси унинг соатни олганлигини сезиб қолади ва М. меҳмондорчиликдан кетаѐтганида уй эгаси томонидан ушлаб олинган. – лейтенант М.нинг ҳаракатларини квалификация қилинг. – жиноят содир этган ҳарбийларга нисбатан қандай жазо турлари тайинланиши мумкин? 294 – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 43-масала Ҳарбий суднинг ҳукмига кўра, озиқ-овқат омбори бошлиғи лейтенант П. ҳарбий қисмнинг мулкини ўзлаштирганликда айбланган. У ўз вақтида келтирилган зарарни қоплаган. – Бу ҳолатда судланувчига қандай жазо тайинлаш мумкин? – Ўзлаштириш ва растарата қилиш йўли билан ўзганинг мулкини талон- торож қилиш тушунчалари фарқини айтиб беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling