Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet259/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
28-масала 
Жанговар ўқув машғулотларидан 5 кундан сўнг муддатли ҳарбий хизмат 
оддий аскари А.нинг чўнтагидан 4 дона гильза топилади. А. бу гилзаларни 
сувенир тариқасида сақлаш учун олганлигини айтади. 
– А.нинг бу ҳаракати уни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос 
бўладими? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
29-масала 
Қоровул хизматини ўтаѐтган муддатли ҳарбий хизматчи Н. хизмат 
жойида ухлаб қолди. Буни кўриб қолган оддий аскар Д. Н.га бириктирилган 
АКМ автоматини Н.га билдирмган холда олиб кетди ва кейинчалик сотиш 
мақсадида яшириб қўйди. 
– айбдор шахсларнинг харакатларини квалификация қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
30-масала 
Ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчиси А. хизматдоши оддий 
аскар В.га жанговар машинанинг 700.000 сўм турадиган эҳтиѐт қисмини 
кўрсатиб, уни автопаркдан ўғирлаганлигини айтади.
Оддий аскар В. оддий аскар А.нинг гапига эътибор бермай бу хабарни 
ҳеч кимга айтмайди.
– айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласини хал этинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
31-масала 
Н. ҳарбий госпиталда жаррох бўлиб хизмат қилиб 2013 йил 21 апрелда 
оддий аскар Г.ни операция қилади.
2013 йил 22 апрелда ҳамширалар оддий аскар Г.нинг аҳволи 
оғирлашгани ҳақида Н.га хабар беришади.
Н. оддий аскар Г.нинг аҳволи оғирлашганлигини билсада, унга тиббий 
ѐрдам кўрсатмайди. Натижада оддий аскар Г. шу куни вафот этади. 


291 
– Н.нинг 
ҳаракатлари 
ЖК 
302-моддасининг 
1-қисми 
билан 
квалификация қилинган. Н.нинг ҳаракатлари тўғри квалификация 
қилинганми? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling