Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/268
Sana30.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1409316
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   268
Bog'liq
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma

 
11-масала 
Муддатли ҳарбий хизматчи А. қулоғининг батамом эшитмаслигини 
баҳона қилиб, хизматни давом эттиришдан бўйин товлади.
Шу сабабдан унга нисбатан Жиноят кодекси 290-моддасининг 1-қисми 
билан жиноят иши қўзғатилди. 
Дастлабки терговда жараѐнида аниқланишича, А. «Умумий ҳарбий 
мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига асосан унинг акаси 
ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳалок бўлганлиги сабабли ҳарбий хизматдан 
озод қилинар экан. 
– А.нинг жавобгарлиги ҳақидаги масалани ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
12-масала 
Оддий ҳарбий хизматчи Т. ўзининг хизматдош ҳамкасблари билан ўзаро 
муносабатлари кeлишмади. Хизматдошлари уни урар, қийнашар ва ҳақорат 
қилишарди.
Ушбу ҳолатлардан қийналиб кeтган ва хизматни давом эттириш уни 
ўлимига олиб кeлиши мумкинлигини англаб, у ҳарбий хизматдан бўйин 
товлаган ҳолда ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан ташлаб кeтди. 
– Т.нинг ҳаракатларига жиноий-ҳуқуқий баҳо бeринг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 
 
13-масала 
Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаш мақсадида навбатдаги 
чақирувдан ва тиббий кўрикдан олдин хизматга чақирилувчи А. ўзига оғир 
шикаст етказди.
Тиббий комиссия уни ҳарбий хизматга яроқсиз дeб топди. 
– А.нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг. 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 


287 
14-масала 
Оддий ҳарбий хизматчи А. навбатчилик постини топширди ва кечаси 
билан ухламанлиги сабабли ҳарбий қисм ѐнида жойлашган уйига хеч кимга 
айтмасдан ҳарбий қисмни ташлаб кетди ва уйида дам олиб 12 соатдан сўнг 
ҳарбий қисмга қайтаѐтганида қўлга олинди. 
– Шахсни жавобгарлик масаласини хал этинг? 
– жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд 
Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling