Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги юристлар малакасини ошириш маркази ф. Э. Мухамедов
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
zinoat-konunciligi-amalij-kullanma
19-масала Ўқ дорилар сақланадиган омборни қўриқлаш постига турган соқчи тишини оғиѐтганлиги сабаб постни ташлаб, хеч кимни огоҳлантирмасдан кетган бир пайтда қурол аслаҳа омбори номалум кимсалар томонидан бузимиб 1 та ПМ ва 2 дона АКМ куроллари олиб кетилган. – шахсни жавобгарлик масаласини ҳал этинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 20-масала Чегара нарядига бириктирилган ҳарбий хизматчи бир кун олдин бўлиб ўтган тревога чақирувидан чарчаганлиги сабабли чегара постини назоратсиз қолдиб бир панада ухлаб қолди. Натижада чегарадан икки номалум шахс ўтиб кетди. – шахсларни жавобгарлик масаласини хал этинг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 21-масала Муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар С. ўзига фойдаланиш учун берилган ҳарбий кийимни уни ѐнига келган яқин қариндоши Б.га фойдаланиш учун бериб юборади. – С.нинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 22-масала Ҳарбий кисм озик-овкат омборининг бошлиғи Р. ҳарбий қисмга келтирилган жами 2 млн. сўмлик картошкани омборларга киритмасдан тегишли тартибда саклаш коидалариии бузиб, очик ҳолатда ҳарбий қисм ҳудудида саклайди. Бунинг окибатида картошканинг ярми истеъмолга яроқсиз ҳолатга келади. – Р.нинг ҳаракатига ҳукуқий баҳо беринг. – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. 289 23-масала Оддий аскар В. шартнома бўйича ҳарбий хизматни ҳайдовчи лавозимида ўтаѐтиб, ҳарбий қисм ҳудудидан ташқари ўзига бириктирилган автомашинани қаровсиз қолдирганлиги оқибатида мазкур автомашинанинг кисмлари ўгирланишига йўл қўйган. Ҳарбий суд В.нинг ҳаракатини ЖК 167- моддасининг 3-қисми билан квалификация килган. – суднинг хулосаси тўғрими? – жавобни тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг қарорига асосланиб беринг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling